Latest news

12:29Илёс Зейтуллаев “Бунёдкор” бош мураббийи!  1 11:00Фарруҳ Зокиров: "Ўйин финал каби ўтди ва Шойимованинг бенефисига айланди"  4 10:49Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳага етиб келди  12 10:37"Эшитдик-да" тасдиқланди. Катанец терма жамоа йиғинида қатнашмайди  47 10:20Неймар собиқ жамоасига қайтди  3 09:39Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг январь ойидаги йиғинига Катанец келмаслиги мумкин   27 09:33"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов  0 08:55Водий жамоасининг хориж йиғинида бўйдор ҳимоячи иштирок этади  3 08:35"Қизилқум" собиқ легионери "Машъал" йиғинига келиб қўшилди  1 08:05"Торино" клуби тарбияланувчиси "Андижон"га ўтиши мумкин  2 07:30Расмий хабар: "Шўртан" Ўзбекистон чемпиони ва икки нафар дарвозабон билан шартнома имзолади   2 02:39А Серия. "Интер" "Жузеппе Меацца"да "Эмполи"дан устун келди  1 00:29Сульшер "Бешиктош"да қанча ҳақ олади?  1 23:25АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ипсвич Таун"ни тор-мор этди  25 23:20БАА/Қатар Суперкубоги финали. Эркинов ва "Ал Ваҳда" Challenge Cup'ни қўлга киритди  2

Москва кундалиги, 7-кун: Тихонов нима учун “Нефтчи”ни тарк этган эди? News

Москва кундалиги, 7-кун: Тихонов нима учун “Нефтчи”ни тарк этган эди?

Кечаги кун белгиланган вақтдан бироз кеч чиқаётганлиги учун аввало узр сўрайман.

Авваллари ўқувчиларни узоқ вақт сайтда ушлаб туриш учун, МТЖ ўйини ёки бирон бир мусобақани кутар эдим. Айнан шундай паллаларда ишларим қизиганда қизир, мухлисларга ҳам янгиликларни ўқиш ёқарди. Москва сафари орқали, мусобақасиз ҳам ўзимни кундалигим орқали уларни қизиқтира олганимдан хурсанд бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам фахрийлар билан учрашувлар кўпчилик учун қизиқ экан. Ўқувчилардан кўра, бу фахрийларимизни ўзларига манзур бўляпти. Уларни ҳамон ёдга олишимиздан қувонишяпти.


Кеча режа асосида Александр Тихонов меҳмони бўлдик. Ер думалоқ деб бежизга айтишмайди. Тихонов бизни ўзи истиқомат қиладиган уй ёнидаги ўзбек миллий таомларига таклиф қилди. У ерда унинг дўстлари, Арсланов Дамир ва Алексей Кориченколар ҳам бор экан. Суҳбат давомида бу икки киши Тошкент шаҳридаги 100 ўрта мактабда ўқишганлиги, улар билан Павел Бугало, Ёрқин Назаров, Олим Шокиров, Андрей Яравой каби кейинчалик футболда ўз ўрнини топиб кетган футболчилар бир синфда тахсил олганликларини айтиб беришди.



- 110, дедингизми? Мен ҳам ўша мактабда ўқиганман.

- Йў-ғе (кулади) Элла Ванесовнани танирмидинг?

- Бўлмасамчи, жисмоний тарбия фанидан бизга дарс берар эди.


Ҳаётни қизиқлигини қаранг, қаҳрамонларим билан бир мактабни битирган эканман. Бугало, Яравой, Нахаров ҳақида билардим, аммо бошқаларни танимас эдим.


Тихонов 31 ёшида футболчилик фаолиятини тугатган. Бунга жароҳат сабаб бўлмаган. Уни футболдан эрта кетишини кўпчилик кутмаган эди. Ўзини айтишича, ўша йиллари футболдан зериккан. Кимдир алдаган, яна кимдир асабига теккан. Масалан, "Пахтакор"нинг 1995 йилдаги устози Ханс Ферел жамоага ҳаддан ташқари "нагрузка" берган. Ўйинга бир кун қолганида ҳам иссиқ кунлари соат 14:00да бир соатлаб югуртирган. Шунинг учун бўлса керак, кучли таркибга эга бўлсада, жамоа ёмон натижа кўрсатган.


"Нефтчи"дан "Пахтакор"га ўтишига сабаб, уни алдашганлиги бўлган экан. Шартномаси якунига етиб чет элга кетаман деб турганида, унга соҳта шартномани кўрсатиб, сени аслида биз билан яна бир йиллик шартноманг бор деб чув туширганлар. Аламдан футболчи биринчи таклиф билан чиққан жамоага ўтиб кетишни дилига тугиб Фарғонани тарк этган.


Бугунга келиб собиқ футболчи хобби учун болалар футболи билан шуғулланяпти. У билан ажойиб суҳбат бўлиб ўтди. Буни албатта, навбати билан "Кеча, бугун, эртага" лойиҳасида мутола қиласиз.



Тунга яқин Одил Аҳмедов билан учрашдик. Шунчаки дўстона ўтириш. Доғистонлик мухлислар қийин пайтда жамоани ташлаб кетмаганлиги учун ундан жуда ҳам миннатдор эканликларини яширмаяптилар. Бунга "Локомотив" - "Анжи" ўйинида гувоҳ бўлдик.


Уммон терма жамоасига қарши ўйинлардан бири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтганимда, Одил “водийда ҳам ўтса зўр бўларди”, деб қўйди.


Секин-секин водийдаги стадионларимиз ҳам замонавий кўриниш ола бошлаяпти. Шу кунларга ҳам яқин қолди.


Нодирхўжа Юлдашев


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика