Latest news

02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  0 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  90 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  10 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  15 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  20

Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида News

Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

АГМК жамоаси кеча Туркия йиғини доирасидан ўрин олган биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Россиянинг "Волга" клубига қарши кечган баҳсда олмалиқликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Албатта, бундай ўйинларда натижа охирги даражали ҳисобланади. Мураббийлар жамоанинг ҳолати, хато ва камчиликларни кўриб олишга ҳаракат қилишади. Янги футболчилар синовдан ўтказилади. АГМК устози Миржалол Қосимов ҳам фикримизга қўшилган ҳолда айрим саволларимизга жавоб бериб ўтди. 

"Бу йиғинларда натижага эътибор бериш керак эмас. Жисмонан тайёргарлик яхши даражага чиқиши муҳим. Эрталаб ҳам машғулот бўлди. Чарчоқ аломатида футболчиларнинг ҳаракатини текшириб олиш, қолаверса, жамоага қўшилган янги футболчиларни бир-бири билан тушуниб олиши каби жараёнлардан ўтишимиз лозим. Мақсадимиз – чемпионат баҳсларига жисмонан тайёр ҳолда етиб бориш", – дея гап бошлади Миржалол Қосимов.



- Жамоага таклиф қилинган легионерларнинг қайси ҳислатлари маъқул келди? Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз...

- Ҳимояни кучайтиришимиз керак. Анзур Исмоилов ва Сардор Раҳмонов бор. Олдинда Суперлига, Кубок ва ОЧЛ ўйинларида иштирок этамиз. Чемпионат узоқ, ҳар бир позицияга 2 тадан футболчи бўлиши керак. Шунинг учун ҳам тунислик футболчини таклиф қилдик, грузиялик қанот ярим ҳимоячини олдик. Улар биринчи маротаба майдонга тушишди. Вақт кўрсатади, бу ўйин билан хулоса қилиб бўлмайди. Иложи борича жамоани жисмонан тайёрлаяпмиз. 

- Йиғин давомида яна янги номлар келиши мумкинми?

- Яна битта жойимиз бор. Вақтимиз кўп қолмади. 15 февралда трансфер ойнаси ёпилади. Бир нечта ўйинлар ўтказамиз, жиддий ҳозирлик кўришимиз керак. 



- Ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар босқичма-босқич кучайиб борадими?

- Қозоғистон, "Металлист", Молдова жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Шу ўйинлар орқали тайёргарлик кўрамиз. 

- Шаҳбоз Беғамовнинг кетиши жамоани яъни коллективни кучсизлантирдими? 

- Ҳаёт шундай. Ўзининг қарори, биз кетказмадик. Хайрлашди, ёмон тарафи йўқ. Биздан яхшироқ жой бўлса, ўйинчиларни ҳам ушлаб ўтирмаймиз. 

- Жамоа ўйинларни "Жар" стадионида ўтказадими?

- Мақсадимиз – АГМК майдони чими, прожекторларини янгилаш. Раҳбаримиз катта ёрдам беряпти, эътибор қаратмоқда. Уларга миннатдорчилик билдираман. Стадионга келган одамлар чиройли ўйин кўришни, ишдан ташқари ҳордиқ чиқаришни истайди. Майдоннинг сифати яхши бўлишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Раҳбаримиз шунча ишлари бўлса ҳам футболга эътиборсиз эмаслар. 

- Виталий Денисовнинг келиши рақобатни оширдими?

- Ўтган йили ҳам айтгандим. Кимлигидан қатъи назар, ёшми ёки тажрибалими, рақобат бўлиши лозим. Тайёргарлик, машғулотларга бошқача ёндашади. Ўсишга эришади, нафақат ўзига, балки жамоага катта фойда келтиради. Рақобат бўлмаса қийин. Чунки ўтган йили Шоҳруҳ Гадоевни Акрам Комиловнинг позициясида ўйнатгандим. Жароҳатлар, карточкалар бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Шу боис ҳар бир позицияда 2 тадан футболчи бўлиши тарафдориман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика