Latest news

17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  3 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  15 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3

"Милан"нинг Европа лигасида иштирок этиш ё этмаслиги эртага аниқ бўлади News

"Милан"нинг Европа лигасида иштирок этиш ё этмаслиги эртага аниқ бўлади

«Милан» Европа Лигасида қатнашишдан бош тортмоқчи, дея хабар қилади Corriere della Sera.

Манбанинг маълум қилишича, «Милан» бу борада УЕФА билан келишувга эришган. 

Гап шундаки,  «россонери»лар ўтган йили молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги учун, еврокубоклардан четлатилиши керак эди. Бироқ, ўшанда клуб раҳбарияти апелляция бериб, бу муддатни бир йилга узуйтирган. 

Шунингдек, УЕФА томонидан Италия жамоасига 12 млн. евро миқдоридаги жарима солинган ҳолда еврокубокларнинг бўлажак икки мавсуми учун 21 нафар футболчини қайдномадан ўтказишни белгилаб қўйганди. 

Агар 19 июнь куни чиқариладиган якуний қарорда «қизил-қоралар»нинг Европа лигаси 2019/20 йилги мавсумида қатнашмаслиги маълум бўлса, у ҳолда уларнинг ўрнини «Торино» эгаллайди ва саралаш баҳсларида иштирок этади. «Рома» эса тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида қатнашади. 

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика