Latest news

00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  1 00:00Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  28 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  14 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  12 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  9 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  2 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  75 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  57 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36

Милан Митрович: "Пенальтилар сериясидаги омадсизликда Абдуллаевни ҳам, Жўрабековни ҳам айбламаслик керак" News

Милан Митрович: "Пенальтилар сериясидаги омадсизликда Абдуллаевни ҳам, Жўрабековни ҳам айбламаслик керак"

"Сўғдиёна" кеча ўз майдонида ОФК кубоги ярим финалида Малайзиянинг "Куала-Лумпур Сити" жамоасига мағлуб бўлди.

Учрашувдан сўнг жиззахликлар дарвозабони Милан Митровичнинг фикрлари билан қизиқдик.

Sogdiana

AFC Cup Final Stage . Round Semi Finals

05/10/2022, 18:00

5
:
3
Finished AP

Kuala Lumpur City

45'
90'

- Ўйин ҳақида...

- "Сўғдиёна" илк бор бундай халқаро мусобақада иштирок этди. Қайсидир маънода биз ўзимиз учун яхшигина тажриба тўпладик, деб ўйлайман. ОФК кубогини юқори натижалар билан бошладик. Бироқ якун ундай бўлгани йўқ. Финалга бир қадам қолганди. Лекин нима ҳам қила олардик? Рақибга омад кулиб боқди. 

- Жамоанинг охирги учрашувларидаги натижалари кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Бу ҳам руҳий томонлама таъсир қилдими?

- Албатта. Суперлигадаги сўнгги 5та учрашувда ғалаба қозона олмадик. 3та фронтад кураш олиб бориш осон эмас. Ҳар уч кунда майдонга чиқиш барибир жисмоний томондан толиқтиради. Омад етишмаяпти. Футболда муҳими ғалаба қозониш. Жамоамиз қаердадир қўша олди, қаердадир йўқ. 

- Пенальтилар сериясида алмаштирилганингизни қандай қабул қилдингиз? Ўша лаҳзаларда нималар ўтди? "Қизилқум" билан учрашувда ҳам шундай ҳолат такрорланган, бироқ унда рақиб футболчиси хато зарба йўллаганди...

-  Бу мураббий учун бериладиган савол. Мен жавоб бера олмайман. Лекин Улуғбек Бақоевнинг қарорини ҳурмат қиламан. Чунки ҳар бир мураббий жамоаси ғалаба қозонишини истайди. Ширинбой Абдуллаев ҳаракат қилди. Уни бирор нарсада айбламаслик керак. Ҳаттоки пенальтини голга айлантира олмаган Жўрабековни ҳам. Бу футбол, тамом. 

- Малайзия клуби қайси жабҳада "Сўғдиёна"дан устун ўйнади?

- Улар ўйиннинг ҳеч бир қисмида бизни мағлуб эта олишмади. Ўз имкониятларини кутишди ва атайлаб пенальтилар сериясига қадар етиб боришди. Мақсадларига етишди, хуллас. Пенальтилар сериясида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биздан кучсизроқ жамоа омадли бўлиб чиқди. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика