Latest news

19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  1 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  18 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  6 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  17 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  26 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2

"Металлург" устози Луисма Эрнандес: "Энг юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун астойдил ҳаракат қиламиз" News

"Металлург" устози Луисма Эрнандес: "Энг юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун астойдил ҳаракат қиламиз"

Испаниялик бош мураббий Луисма Эрнандес қўл остидаги "Металлург" Туркия йиғинини давом эттирмоқда.

Бугун сайтимиз ходимлари Бекобод клуби машғулотларидан репортаж тайёрлашди ҳамда жамоа устозига саволлар билан юзланишди.  

- Туркиядаги йиғин ҳақида қисқача фикрларингиз...

- Авваламбор, Антальяда эканлигимдан хурсандман. Яхши меҳмонхона, ажойиб стадион ва тренажёр зали – ҳаммаси яхши ташкиллаштирилган. Бу сафарни ташкиллаштириб берган "Металлург" раҳбариятига алоҳида раҳмат! 

- "Металлург" қишки йиғинни нима учун айнан Антальяда ўтказмоқда? 

- Биринчи навбатда, сабаб сифатида Туркиянинг иқлимини келтириб ўтиш мумкин. Шунингдек, бу ерда максимал шароитлар яратилган. Булар мавсумолди йиғинда катта ёрдам беради. Қўшимчасига спарринг-рақиблар билан ўйин ўтказиш учун яхши имконият бор.

- Дейлик, агар Тошкентда худди мана шундай шароит мавжуд бўлса, жамоа йиғинни ўзимизда ўтказиши мумкинми? Клубларимизни Антальяга жалб қилаётган асосий нарса нима?

- Албатта, агар 4-5 та яхши шароитга эга майдонлар бўлса, Тошкентда тайёргарлик кўриб, рақибларни ҳам ўша ерга таклиф қилардик. Бу ҳолатда об-ҳаво ҳам инобатга олинган. Чунки ўтган йили қишда жуда ҳам совуқ бўлган. Шунинг учун жамоалар Антальяга ошиқишади. Ўйинчилар учун аввало майдон сифати муҳим.  

- Раҳбарият жамоа олдига қандай мақсадни қўйган ва "Металлург" юқори ўринлар учун кураша оладими?

- Биз ҳозир яхши жамоа қуришни мақсад қилганмиз. Чемпионатда энг юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Айни пайтда сизни нима хавотирга солмоқда?  Футболчиларга ўз ғояларингизни етказишда муаммоларга дуч келмаяпсизми? 

- Умуман олганда, мен футболчилардан мамнунман. Тўғри, озгина тушунмовчиликлар бўлиб туради. Бу янги ишланмаларни жорий қилаётганда юз беради, лекин биз машғулот олдидан йиғилиш қилиб, йигитларга видеоролик ва тақдимотлар орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Кейин эса барини бевосита майдонда синовдан ўтказамиз.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика