Latest news

01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  1 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  1 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  6 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  464 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0

Мексика - Ўзбекистон (3:3) учрашувидан кейинги қизиқ фактлар News

Мексика - Ўзбекистон (3:3) учрашувидан кейинги қизиқ фактлар

Тунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мексикага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.


33817 - Атлантадаги "Mercedes-Benz" стадионига ўйинни кўриш учун айнан шунча томошабин келди.

50 - Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзининг юбилей 50-учрашувини ўтказди. Бу борада Машарипов Александр Хвостуновга етиб олди.

22 - Ўзбекистон Катанец бошчилигидаги 22-ўйинни ўтказди ва 3-марта дуранг ўйнади. Бунгача ушбу мураббий қўл остида Венесуэла (1:1) ва Россия (0:0) билан ўйинларда муроса кўчаси танланганди.

17 - Ўткир Юсупов терма жамоада ўзининг 17-учрашувини ўтказди (Алексей Поляковга етиб олди) ва майдонга тушган дарвозабонлар орасида 6-ўринга чиқиб олди. 5-ўринда 20 та ўйин ўтказган Александр Лобанов жой олган.

4 - Ўзбекистон КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи терма жамоасига қарши майдонга тушди ва биринчи бор мағлуб бўлмади (Канада 1:2, Коста-Рика 1:2, АҚШ 0:3)

4 - Отабек Шукуров терма жамоамиз либосидаги 57-учрашувида ўзининг 4-голини урди. Шукуров бунгача Хитой (2016 йил), Сенегал (2018) ва Саудия Арабистони (2019) терма жамоаларига гол урганди.

2 - Азизбек Турғунбоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги 22-учрашувда ўзининг 2-голини урди. Биринчи голини 2022 йил Таиланд дарвозасига урганди.

1 - Бобир Абдихолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги 9-ўйинда майдонга тушди ва биринчи голини уришга эришди.


Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика