Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасининг Туркиядаги йиғини якунланди
02 mar 2019 14:58
News
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасининг Туркиядаги йиғини якунланди
Жамшид Асадов бошчилигидаги терма жамоа аъзолари Анталияда икки маҳал машғулотларда иштирок этишди. Машғулот давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва техникаси устида иш олиб борилди.
Терма жамоа аъзолари йиғин доирасида битта назорат ўйини ҳам ўтказишди. Анталия U-17 жамоасига қарши кечган учрашувда вакилларимиз 8:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасининг Туркиядаги йиғини якунланди
Мазкур терма жамоа аъзолари бу йил июль ойида Польшада бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Кубогида иштирок этишади. Ушбу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа аъзоларига барча шароитлар яратиб берилмоқда.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Comments