Latest news

19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0

Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..." News

Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."

Ҳакамлик фаолияти бўйича эронлик эксперт Нозар Роднейл қирғизистонлик ҳакам Нурзатбек Абдикадировнинг CAFA Nations Cup-2025 финалидаги қарорларини баҳолади.

"Ҳакам биринчи бўлимда соғлом фикр юритиб, Ария Юсуфини тўғри тарзда майдондан четлатди. Иккинчи бўлимда эса иккита баҳсли вазият юз берди.

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонининг Муҳаммад Канонига нисбатан қўполлиги аниқ кўриниб турибди, эронлик футболчи эса рақиб дарвозабони билан тўқнашувдан олдин қоидани бузмаганди. Ҳакам пенальти белгилаши керак эди, аммо у нима сабабдан фикрини ўзгартиргани менга номаълум".

Ўзбекистонлик ҳимоячи Меҳди Таремига нисбатан содир этилган қўполлик ҳақида мутахассис шундай деди:

"Бу ҳолатда ҳакам ҳимоячига дастлаб сариқ карточка кўрсатиши лозим эди, уни майдондан четлатиш хато қарор эди, бироқ у VAR тизимини кўриб чиққач, ўз қарорини тўғрилади".

Ўзбекистон фойдасига белгиланган пенальти бўйича Роднейл қуйидагича изоҳ берди: 

"Ўрунов жарима майдонига киришидан олдин Таремига нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам ўзбекистонлик қанот ҳужумчиси содир этган қўполликни қайд этиши керак эди. Бироқ ўйин давом эттирилди, кейинги вазиятдаги пенальти эса тўғри белгиланди. Агаси Ўроновга нисбатан қоидабузарлик содир этганди".

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика