Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида "КЮ" футбол фестивали бўлиб ўтди
07 nov 2016 17:36
News
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида "КЮ" футбол фестивали бўлиб ўтди
"Sen yolg'iz emassan" фонди, 23-сонли меҳрибонлик уйи, Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси, "Championat.asia" сайти ва ФИФА ҳаками Шуҳрат Пўлатов ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалимизда 22 ("Сардорлар"), 23 ("Ўзбекистон"), 30-сонли меҳрибонлик уйлари ("Чилонзор"), SOS болалар шаҳарчаси ("Реал") ва Чирчиқдан 14-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этдилар. Аренага ташриф буюрган мухлислар қизиқарли баҳсларга бой учрашувларнинг гувоҳи бўлишди.
Ўйинлар оралиғида меҳрибонлик уйи болалари ўзларининг ажойиб рақслари билан футболчи ва ташкилотчиларнинг кайфиятини янада кўтаришди.
"Ўзбекистон" жамоаси рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, барча ўйинларда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
"Реал" - "Ўзбекистон" 2:15
"Сардорлар" - "Чилонзор" 2:6
"Ўзбекистон" - "Сардорлар" 15:0
"Реал" - "Чилонзор" 2:4
"Сардорлар" - "Реал" 2:1
"Ўзбекистон" - "Чилонзор" 8:1
Турнирда иштирок этган барча жамоаларга эсдалик совғалари ва медаллар топширилди. Буларнинг барчаси Европа чемпионлар лигасига ўхшарди. Унда жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган футзалчиларимиз ҳам қатнашдилар.
Мусобақанинг фахрий меҳмонларидан бири Азамат Абдураимов турнирнинг энг яхши футболчисига ўз дастхати туширилган тўп ва совғасини тақдим этди.
Мусобақани ташкил этишда ёрдам берган Ўзбекистон футзал Ассоциацияси, "Championat.asia", Жамшид Асадов ва Шуҳрат Пўлатовга алоҳида миннатдорчилик билдирилди. Шу билан бирга, "Жома" компанияси ва "Насаф" ФК клуби иштирокчиларга ўз совғаларини тақдим этишди.
Турнирда олинган энг сара суратларни бу ерда томоша қилишингиз мумкин: ФОТОГАЛЕРЕЯ
Comments