Latest news

14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  0 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  39 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2

Меҳр - кўзда. "Локомотив" ПФК бемор болаларга совғалар улашди (ФОТО) News

Меҳр - кўзда. "Локомотив" ПФК бемор болаларга совғалар улашди (ФОТО)

Бугун 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни! Бугун шунингдек, ёз фаслининг биринчи куни.

Бугунги байрам муносабати билан "Локомотив" ПФК вакиллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Республика онкология илмий маркази болалар бўлимига ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад, бемор болакайларга совғалар улашиб, уларнинг кўнглини кўтариш эди.

Футбол қироли Пеле фаолиятини тугатаётиб бежизга "Болаларни асранг!" демаган. Зеро, болалар бизнинг келажагимиздир. Хабарингиз бор, муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2016 йил - "Соғлом она ва бола йили" дея эълон қилинди. Шу муносабат билан ҳам касалхонага ташриф айни муддао бўлди.

Республика онкология илмий маркази болалар бўлимида даволанаётган болажонларни "Локомотив" ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, Тимур Кападзе, Иван Нагаев, Маъмур Икромов, Сергей Прохоров, Олег Зотеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Садриддин Абдуллаев каби футболчилар, жамоа маъмури Бахтиёр Исмоилов ва Улуғбек Усмонхўжаев, шифокор Аброр Пирриев ҳамда массажчи Абдураҳим Саримсоқовларнинг кутилмаган ташрифи жуда хурсанд қилди.

Бемор болакайларни шунингдек, таниқли сўз устаси Шукрулло Исроиловнинг ҳам ўз совға-саломлари билан келгани тўлқинлантириб юборди. "Локомотив" ПФКнинг мазкур ташрифидан касалхона шифокорлари, у ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари жуда мамнун бўлишди.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика