Мбаппе ҳали ҳам "Реал"да ўйнашни хоҳлайди. Клуб уни эркин агент сифатида таркибига қўшишга рози
31 mar 2023 16:13
News
Мбаппе ҳали ҳам "Реал"да ўйнашни хоҳлайди. Клуб уни эркин агент сифатида таркибига қўшишга рози
As нашрининг хабарига кўра, франциялик футболчи "Мадрид" сафида ўйнаш орзусидан воз кечмаган. У ПСЖдан ёздаёқ кетмоқчи, аммо клуб амалдаги шартнома туфайли уни қўйиб юбормайди.
Мбаппе "Реал"нинг катта лавозимдаги вакилларига жамоа сафига, ПСЖ билан шартномаси якунлангач, 2024 йилда бориб қўшилмоқчилигини маълум қилган. Килиан шартномадаги бандга кўра, келишувни яна бир йилга узайтириш мумкин, лекин у бундай қилмасликка қарор қилган.
24 ёшли футболчига яқин манбалар бу сафар Мбаппени "Реал"га ўтишдан ҳеч ким ва ҳеч нима тўхтатиб қола олмаслигини айтишмоқда. Мбаппе мавсум охирида ПСЖ раҳбарларига жамоани тарк этиб, "Реал" таркибига бориб қўшилмоқчилигини айтади.
"Мадрид" Мбаппе билан шартнома имзолашга тайёр, фақат Килиан жамоага эркин агент сифатида келса – ПСЖ билан ҳеч қандай музокаралар ўтказилмайди.
Comments