Latest news

20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  49 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  44 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  16 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25

Махарадзе қачон келганди? News

Махарадзе қачон келганди?

"Локомотив" атрофидаги воқеалар кўпчиликнинг дилини хира қилди.

Воқеанинг асосий қаҳрамони 5 йилга футболдан четлатилгани, жаримага тортилгани ҳақида ўқидингиз. Грузиялик ўйинчи тез орада 35 ёшга киришини инобатга олсак, яшил майдондаги фаолияти кўп эҳтимол билан тугади. Аммо унинг ҳикояси бошқача якунланиши мумкин эди... 

Карленовичнинг танлови

Махарадзе Ўзбекистонга илк бор 2009 йилнинг ёзида келганди. Унга чемпионатимиз эшикларини "Локомотив"нинг ўша даврдаги устози очади. "Темирйўлчилар"нинг Иссиқкўлдаги йиғинига "просмотр" учун бир қанча легионерлар қўшилишган. Тажрибали Абрамовнинг эътибори ҳаракатчан, бўйдор йигитчага тушади. Бу 22 ёшли Кахи эди. Мураббий уни олиб қолиб, бошқа хорижликларга чиқиш эшикларини кўрсатди.

Тақдирнинг ҳазили

Махарадзелар оиласини футболчилар сулоласи деса ҳам бўлади. Кахи отаси Малхаз сингари Тбилиси ва Батуми клублари шарафини ҳимоя қилган. Унинг Тошкентдаги дастлабки ўйини 2009 йилнинг август ойига тўғри келади. Ўша куни таркибида Аҳрол Рисқуллаев ва Шавкат Насибуллаев сингари ҳимоячилар ўйнаётган "Қизилқум" мағлуб қилинган. 

Энг қизиғи, футболчининг Суперлигадаги охирги ўйинида ҳам Рисқуллаев иштирок этди (фақат ҳакам сифатида).

Дарвозабон...

Мухлислар Кахининг универсаллик хусусиятини яхши билишади. Уни ҳужумчи ортида, таянч зонасида, ҳимоянинг турли нуқталарида томоша қилганмиз. Лекин кўпчилик Махарадзе голкиперга айланган ўйинни эслай олмаса керак.

Бу воқеа 2009 йилги мавсумнинг 18-турида содир бўлган. "Динамо" марҳум Сирожиддин Сайфиевнинг голлари эвазига ғалаба қозонган. Тошкентликларнинг россиялик посбони Александр Филимонов 75-дақиқада майдондан четлатилган эди. "Локомотив" захира имкониятларидан фойдаланиб бўлгани учун дарвозабон ўрнини Махарадзе эгаллайди. Қизиғи, ўша куни Филимонов 2та гол ўтказган, Кахи эса нолга турганди.

"Пахтакор" орқали Германияга

2010 йилда "Локо" биринчи лигага тушиб кетса ҳам, Махарадзе Самвел Бабаяннинг назарига тушиб бўлган эди. У кейинги мавсумни "шерлар" таркибида бошлади ва 1-марта Ўзбекистон кубогини ютди. 2012 йилда чемпионлик ҳам келди. Кахи йилдан йилга ўзини яхши томондан кўрсатиб, "Пахтакор" сардорига айланди. Шундан кейин Грузия термасидан чақирув олган қаҳрамонимиз миллий жамоа либосидаги ягона расмий учравини Германияга қарши ўтказган эди (Мюллерга нисбатан қўполлиги учун огоҳлантирилгани ҳалиям ёдимда)...

Хато

Кахининг Ўзбекистондаги карьерасига унча-мунча футболчи ҳавас қилади. Нақ 13 йиллик фаолият давомида қўлга киритилган 6 чемпионлик, 3 та кубок. Чемпионлар лигасидаги 41 баҳс. Ўзбекитон чемпионатида ўтказилган 328 ўйин, 42 гол. Шубҳасиз, Ўзбекистонган келган энг яхши легионерлардан бири.

У клубларимиз учун ҳамма ишни қилди: югурди, йиқитди, гол урди, дарвозада турди, йиғлади, жароҳатланди... Аммо охиргиси ортиқча бўлди. Агар Кахининг эртаги яхшилик билан тугаса, афсоналар қаторига қўшиларди. У ҳам Абрамов ёки Саркисяндек ҳурмат қилинар, умрининг охиригача мухлислари қуршовида яшар эди. Афсус, биргина хато бутун бошли 13 йилни "еб қўйди". 

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика