Latest news

09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  8 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  3 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  5 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  180

Массимилиано Аллегри: "Тарихни унутинглар, олдинда янги ўйин турибди" News

Массимилиано Аллегри: "Тарихни унутинглар, олдинда янги ўйин турибди"

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Реал"га қарши ЕЧЛ финалидан олдин ўз фикрларини билдирди.

"Тинч ва хотиржам ўйнаймиз. Бутун йил мана шу учун ишладик. Осон бўлмайди, ахир "Реал" - мусобақанинг амалдаги ғолиби, аммо биз мадридликлардан кўра бироз кўпроқ ишлашимиз керак.

Асосий таркиб ҳақида якуний қарорга келмадим. Учрашув 90 ёки 120 дақиқа давом этиши мумкин. 3-4 ойдан буён янги тактик схема бўйича ишлаяпмиз. Бутун ўйинда актив бўла оладиган таркибни танлайман.

Бейл ўз тезкорлиги билан "Реал"га кўп нарса бера олади. Иско ажойиб мавсумни ўтказмоқда, анча кучайди, у билан "Реал"нинг комбинацияларини ўқиш қийин.

Эртага статистика роль ўйнамайди. Бу финал, битта ўйин. Биз ўз кучимизга ишонишимиз ва "Реал"да кучлироқ бўлишимиз керак.

Игуаин ҳеч нимани исботлаши керак эмас. У Монакода иккита муҳим гол урди, финалда ҳам ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этишига ишонаман.



"Интер"нинг 2010 йилдаги натижасини (требл) такрорлаш ҳақида ўйламадим. Биз чемпионат ва Италия кубогини қўлга киритдик, шундай экан бу мавсум биз учун ажойиб ўтди. Эртага эса мавсумни ўзгача унутилмас бўлишига ҳаракат қиламиз.

Одамлар "Ювентус" олтита финалда ютқазган дейишмоқда. Буни эшитганман, аммо бу тарих. 15, 20 ёки 50 йил олдинги нарсаларни эслаш керак эмас. Эртага янги ўйин", - дейди Аллегри УЕФА расмий сайтига.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика