Latest news

22:20BALLON D'OR-2025  18 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  5 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  5 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  9 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0

«Машъал» футболчиси «Умид ниҳоллари-2015»да иштирок этади News

«Машъал» футболчиси «Умид ниҳоллари-2015»да иштирок этади

Шу йилнинг май ойининг сўнгги ҳафталиги Хоразмда "Умид ниҳоллари-2015" спорт байрами бўлиб ўтади.
Уч босқичли спорт тизимининг дастлабкиси бўлган "Умид ниҳоллари" учун  футбол бўйича саралаш баҳслари Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди. Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган мактаб ўқувчиларидан ташкил этилган жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда саралашни олиб борди.

"Машъал" футбол клуби тарбияланувчиси Бекзод Турсунов Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилди. 1999 йилда туғилган ҳимоячимиз жамоаси билан бирга Хоразмда бўлиб ўтадиган "Умид ниҳоллари-2015"нинг футбол тури бўйича иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

"B" гуруҳи баҳслари Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди. Бу гуруҳдан  Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилояти жамоалари ўрин олди. Қашқадарёлик футболчилар биринчи турда Сурхондарёнинг 2:0 ҳисобида, иккинчи турда Хоразмни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда эса Бухорога қарши майдонга тушган қашқадарёлик ёшлар пенальтилар сериясига кўра ярим финалга чиқишни уддалади. Асосий вақтда ҳисоб очилмади ва пенальтилар серияси воҳаликлар омадлироқ чиқди.

Хоразмда бўлиб ўтадиган финал қисмига тўртта жамоа йўл олди. Қашқадарё билан бир қаторда мезбонлар Хоразм, Фарғона ва Тошкент шаҳри жамоалари финал босқичида ўйнайдиган бўлди. Энди қуръага кўра икки ярим финал , финал ва учинчи ўрин учун ўйин Хоразмда бўлиб ўтади.

Гулистонда бўлиб ўтган саралашни муваффақиятли уддалаган вилоятимиз ёшлари ортга қайтиб келди ва тайёргарликни шу ерда давом эттиради. Айтиб ўтиш керакки Қашқарё вилояти жамоасида мураббийимиз Шерзод Андаев ҳам иш олиб бормоқда.

"Ҳар бир футболчи "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Унверсиада" каби мусобақаларда иштирок этишни истайди. Бизнинг жамоа ҳам бу босқични муваффақиятли уддалаганидан жуда ҳам мамнунман. Ўйлайманки финал қисмида ҳам мана шундай иштирок этамиз. Бухоро билан энг қийин ўйинни ўтказдик. Энди жиддий тайёргарлик олиб борган ҳолда финалда энг юқори ўрин учун ҳаракат қиламиз" , - дейди Бекзод Турсунов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика