Latest news

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  10 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  4 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

Марказий Осиё Суперлигаси ёхуд ўзбекча утопия News

Марказий Осиё Суперлигаси ёхуд ўзбекча утопия

Бир неча соатдирки, футбол оммаси Европа Суперлигаси атрофидаги можароларни муҳокама қилмоқда.

Очиғи, мен учун жуда ғалати воқеа бўлди. Ухлашимдан олдин Европа Чемпионлар Лигаси футбол оламининг энг обрўли ва сердаромад мусобақаси эди. Уйғонсам, "пистанинг пўчоғи"га айланиб қолибди. Бу ҳақда дастлабки миш-мишлар тарқалганда утопияга йўйганлар ҳозир ўтиришга жой тополмаяпти. Бундан футбол ютади ёки ютқазади, билмайман. Воқеалар ривожининг кейинги қисмини олдиндан тахмин қилмоқчи эмасман. Менга кўпроқ ўзбек футболи ёқади...
Анча олдин "Facebook"да CAFAнинг мунтазам чемпионатини кўришни орзу қилишим ҳақида ёзгандим. Фурсат туғилганида шу мавзуга батафсилроқ тўхталишга қарор қилдим.
CAFA — бу Марказий Осиё Футбол Федерацияси. Унинг таркибида Афғонистон, Эрон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон футбол федерациялари бор. Орзу қилардимки, шу мамлакатларнинг энг кучли жамоалари битта мусобақа остида бирлашса. Дейлик, турнирда мазкур клублар қатнашади.

Ўзбекистон:
1. "Пахтакор"
2. "Сўғдиёна"
3. "Насаф"

Эрон:
4. "Персеполис"
5. "Сепахон"
6. "Истиқлол" (Теҳрон)
7. "Фулад"

Тожикистон
8. "Истиқлол" (Душанбе)
9. "Хўжанд"

Туркманистон:
10. "Олтин Аср"
11. "Ахал"

Қирғизистон:
12. "Дордой
13. "Нефтчи"

Афғонистон:
14. "Тўфон Херрируд"

CAFA мунтазам чемпионати ОЧЛ ёки ОФК кубогига муқобил бўлмайди, аксинча мазкур мусобақаларга йўлланма беради. Марказий Осиё Футбол Федерациясига аъзо мамлакатларнинг миллий биринчиликлари 2-дивизионларга айлантирилади ва одатий тартибда давом этаверади. Масалан, Қаршининг "Насаф" жамоаси CAFA чемпионатини ютган мавсумда "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионлигини тантана қилиши мумкин. Бунда Наманган жамоаси ОЧЛга эмас, CAFA биринчилигига йўлланма олади ва қитьа миқёсидаги турнирда иштирок этиш учун яна бир мавсум юқори дивизионда курашиши керак бўлади. CAFA чемпионатида энг паст натижа қайд этган ўзбек клуби эса автоматик равишда қуйи дивизионга тушиб, "Навбаҳор"нинг ўрнини тўлдиради.

Бу ғоя бизга нима беради?
Аввало, ажойиб футбол муҳити. Мухлислар яна стадионларга қайтади. Ўзбекистон чемпионати баҳсларига нисбатан халқаро жамоалар юртимизга ташриф буюрганида стадионларимиз атрофи гавжумлашиб қолиши ҳеч кимга сир эмас.
Иккинчидан, жуда кучли рақобат. Эрон, ўзбек ёки тожик клубларининг бир-биридан ўзишга ҳаракати минтақадаги футбол ривожига кескин таъсир қилар эди. (тасаввур қилинг, ҳар турда АГМК - "Истиқлол" ўйинидан кам бўлмаган баҳслар)
Бундан ташқари, минтақада яхлит футбол бозори пайдо бўлади. Яъни CAFAга аъзо бир мамлакат фуқароси, бошқасида легионер ҳисобланмайди. Бу эса футбол орқали нон топаётган юртдошларимиз сонини кўпайтириши мумкин. Академиядан чиқиб, ўзбек клублари таркибига кира олмаган ёш иқтидор нисбатан кучсизроқ қирғиз жамоасидан қўним топа олади. Минтақа халқлари орасидаги алоқалар янада ривожланади. Шунингдек, трансляция ҳуқуқини минимум 5 та давлатга сотган лига ўзини-ўзини ривожлантиришда давом этади. CAFA таркибидаги мамлакатларда бошқа аъзоларнинг миллий биринчиликларига нисбатан қизиқишам ортади.

P.s.: Албатта, юқоридаги фикрлар мутлоқ шахсий ва айни замонда утопия. Лекин, 24 соат олдин Европа Чемпионлар Лигаси атрофида содир бўлган воқеаларни ҳам тахмин қила олмасдик. Йиллар ўтиб, футбол хусусийлашиб кетса, бу каби ғояларнинг ҳақиқатга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Балки, ўзим амалга оширарман қачондир:)

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика