Latest news

01:32Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси жароҳати сабабли Евро-2024'даги илк ўйинни ўтказиб юборади  1 01:01Аргентинанинг Олимпиада учун вақтинчалик таркиби эълон қилинди, ундан Гарначо ўрин олмади  2 00:44Начо Саудия йўл олишга ўтишга яқин турибди, у собиқ жамоадоши билан бир клубда ўйнайди   0 00:25Вадим Абрамов: "Ҳозир гапиргандан кўра жим бўлган маъқул"  4 23:46Месси қайси спортчи билан суратга тушишни хоҳлашини айтди  7 23:28Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз"  2 23:01Улуғбек Бакаев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга сабаб бўлди"  9 22:44Тимур Кападзе: "Олимпиадага энг кучлилар ва муносиблар бориши лозим"  6 22:37Суперлига. "Динамо" — "Олимпик" 0:1. Highlights  0 21:58Суперлига. "Олимпик" Жиззахда "Динамо"ни таслим қилди  16 21:49Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финалига ташриф буюрган томошабин iPhone 15 Pro ютиб олиши мумкин  3 21:30Про лига. "Бухоро" мавсумдаги илк мағлубиятни Муборакда қабул қилиб олди, "Арал" эса "Шўртан"дан устун келди  9 21:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин тақдирини биринчи бўлимда киритилган голлар ҳал қилди. Иккинчи таймда натижа учун ўйнадик"  0 21:05Анвар Бердиев: "Йигитларга бунақа майдонда охиригача курашгани учун миннатдорчилик билдираман"  4 20:48Мухлислар Роналдунинг жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига нима дейишини аниқлади  16

Марказий Осиё. Қозоғистон кубогида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди; "Истиқлол" йирик, "Абдиш-Ата" ва "Аркадағ" ўта йирик ғалабага эришди News

Марказий Осиё. Қозоғистон кубогида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди; "Истиқлол" йирик, "Абдиш-Ата" ва "Аркадағ" ўта йирик ғалабага эришди

Марказий Осиё минтақасида ўтказилаётган чемпионатлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.

Қозоғистон

13–14 апрель кунлари Қозоғистон кубогининг 1/8 финал учрашувлари ўтказилди.

Таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Қайрат" клуби "Турон" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Йўлдошев асосий таркибда майдонга тушди ва 74-дақиқада захирага олинди.

Ўзбекистонлик яна икки нафар футболчи Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепаётган "Ордабаси" клуби эса Биринчи лигада иштирок этаётган "Тараз" майдонида 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жасур Яхшибоев учрашувни асосий таркида бошлаган бўлса, иккинчи тайм бошида унинг ўрнига Шаҳбоз Умаров майдонга туширилди.

"Атирау" — SD Family 6:0

Голлар: Барбоса, 29 (1:0), Фазулло Олимзода, 33 (2:0), Педро Эуженио, 45+1 (3:0), Барбоса, 64 (4:0), Никита Степанов, 83 (5:0), Педро Эуженио, 87 пенальти (6:0)

Амалга оширилмаган пенальти: Султан Сағнаев (SD Family), 63

"Қайсар" — "Тобил" 0:3

Голлар: Аҳмад Ал Мессауди, 27 (0:1), Радослав Цонев, 60 (0:2), Аҳмад Ал Мессауди, 84 (0:3)

Амалга оширилмаган пенальти: Дмитрий Бородин ("Қайсар"), 45+1

"Женгис" — "Астана" 0:1

Гол: Рамазан Керимов, 5(0:1)

"Қайрат" — "Турон" 3:0

Голлар: Элдер Сантана, 29 (1:0), Лука Гадрани, 40 (2:0), Еркебулан Сейдахмет, 90+4 пенальти (3:0)

"Онтустик" — "Қизилжар" 1:2

Голлар: Диас Донбай, 27 (1:0), Меди Хасейн, 69 (1:1), Рубен Бриджиду, 71 (1:2)

Четлатиш: Жавланбек Бабаназаров ("Онтустик"), 80

"Тараз" — "Ордабаси" 0:2

Голлар: Режиналдо, 36 (0:1), Еркебулан Тунғишбаев, 37 (0:2)

"Ақтўбе" — "Жетису" 1:0

Гол: Дмитрий Бессмертный, 44 (1:0)

Четлатиш: Антон Шрамченко ("Жетису"), 85

"Елимай" — "Шахтер" 2:1

Голлар: Шина, 50 (1:0), Дмитрий Бачек, 73 (1:1), Иван Свиридов, 87 (2:1)

Чорак финал жуфтликлари:

"Тобил" — "Астана"

"Атирау" — "Қайрат"

"Ордабаси" — "Ақтўбе"

"Елимай" — "Қизилжар"

1/4 финал беллашувлари 8 май куни бўлиб ўтади.

Тожикистон

Тожикистон чемпионатида 12–14 апрель кунлари 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Хўжанд" — "Ҳосилот" 1:3

"Кўктош" — "Регар-ТадАЗ" 0:0

"Эсхата" — "КМБА" 0:3

"Вахш" — "Истиқлол" 0:3

"Истаравшан" — "Барқчи" 1:1

"Равшан" — "Панчшер" 2:0

Турнир жадвалида "Истиқлол", КМБА (собиқ ЦСКА) ва "Ҳосилот" 6 очкодан жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Тўпурарлар жадвалида биратўла олти нафар футболчи иккитадан тўп киритган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Навбатдаги тур баҳслари 19–21 апрель кунлари ўтказилади.

Қирғиз Республикаси

Қирғиз Республикаси чемпионатида 3-тур беллашувлари ортда қолди. Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Дордой" — "ОшМУ-Алдиер" 4:0

"Кирғизалтин" — "Абдиш-Ата" 0:5

"Алай" — "Талант" 0:0

"Алга" — "Мурас Юнайтед" 1:3

"Нефтчи" — "Илбирс" 3:2

Турнир жадвалида 9 очко жамғарган "Абдиш-Ата" пешқадамлик қилмоқда. 7 очкога эга "Дордой" яқин таъқибчи ҳисобланади.

Кеча 4-учрашувлари старт олди. Тур натижалари ҳақида навбатдаги тур шарҳида маълумот бериб ўтамиз.

Туркманистон

Туркманистон чемпионатида 7-тур ўйинлари ортда қолди. Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Ашхобод” – “Небитчи” – 1:2

Голлар: 60 Хўжаназар Гурбанов (“Ашхобод”) – 25 (п.), 80 Арсланмурод Назгилижов (“Небитчи”)

“Копетдаг” – “Алтин Асир” – 0:3

Голлар: 6, 79 Мурат Аннаев, 14 Вахит Оразсахедов (“Алтин Асир”)

“Энергетик” – “Аркадағ” – 0:7

Голлар: 37 (п.), 58 Дидар Дурдиев, 45, 70 Шаназар Тиркишов, 48 Илья Тамуркин, 49 Велмурад Баллаков, 83 Алтимурад Аннадурдиев (“Аркадағ”)

“Марв” – “Шагадам” – 2:0

Голлар: 39 Шазада Башимов, 83 Шохрат Овмадов (“Марв”)

Навбатдаги тур ўйинлари 17 апрель куни ўтказилади.

Турнир жадвали

Жамоа номиЎйинлар сониҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1"Аркадағ"660032-218
2"Алтин Асир"640210-612
3"Аҳал"64029-612
4"Шагадам"740310-712
5"Марв"64026-312
6"Ашхобод"72146-137
7"Небитчи"62045-116
8"Копетдаг"60243-152
9"Энергетик"60151-191


8-тур

“Аҳал” – “Ашхобод”

“Небитчи” – “Копетдаг”

“Аркадағ” – “Марв”

“Алтин Асир” – “Энергетик”


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating:    

Comments

+1   
16 apr 02:54:17
Xxx
Reply to comment by Liverol Motor Oil
Бу Орқадоғ хамма рақибларининг орқасини доғ қилиб чиқяптими дейман? Қайдан чиқди бундай ута даражада кучли жамоа?
Номидан сезмаябсизми кимни клуби эканлигини. Рақиблари гол урушгаям қўрқиб ўтиради бу жамоага. Тезроқ хохлаганча гол уриб ўйин тугасин деб. Чемпионатдаям бирорта очко йўқотмайди, тезроқ халқаро майдонга чиқсак кўрамиз кучини.
   
16 apr 08:30:16
Jasur/barsa
Turkmaniston chempionatiga qarab turib, "Oʻzimizniki ming marta yaxshi ekan" deb oʻylab qoladi odam.
   
16 apr 07:35:29
Тож
Аргадагни рақибларини оёғи қалтириб турса керак.
   
16 apr 01:48:07
Liverol Motor Oil
Бу Орқадоғ хамма рақибларининг орқасини доғ қилиб чиқяптими дейман?
Қайдан чиқди бундай ута даражада кучли жамоа?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика