Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Ўзбекистон U-20 устози Фарҳод Нишонов: "Саралашда энг катта муаммо рақиблар эмас, иқлим бўлиши кутилмоқда" News

Ўзбекистон U-20 устози Фарҳод Нишонов: "Саралашда энг катта муаммо рақиблар эмас, иқлим бўлиши кутилмоқда"

Бугун U-20 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой Тайпеи, Баҳрайн, Камбоджа ва Непал каби жамоаларга қарши кураш олиб боради. Ўйинлар Хитой Тайпеи мамлакатида бўлиб ўтади.

"Энг асосийси рақибларимиз кимлигини ва саралаш ўйинлари қаерда, қачон бўлишини билдик. Бу яхши. Эртадан саралаш ўйинларига қандай тайёрланиш ҳақида режа ишлаб чиқишни бошлаймиз. Шу режа бўйича ишлаймиз. Энг катта муаммо иқлим бўлиши мумкин. Сабаби кузда Хитой Тайпеида намлик жуда юқори ва иссиқ бўлади. Мана шу об-ҳавога мослашиш йўлларини излаймиз.

Гуруҳдаги ҳеч қайси жамоага қарши ўйнамаганмиз, уларнинг имкониятларини ҳали билмаймиз. ЎФА терма жамоалар марказидаги видеоаналитикларимиз рақиблар ҳақида маълумот тўплашни бошлаб юборишди. Рақибларни ўрганишни тез орада бошлаймиз", - деди Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов championat.asia сайтига берган интервьюсида.


U-20 Осиё кубоги саралашига қуръа ташланди. Ўзбекистон Хитой Тайпеига боради        

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика