Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Марио Балотелли: "Маҳорат борасида Месси ва Роналду даражасида эдим, аммо барча имкониятларни бой бердим" News

Марио Балотелли: "Маҳорат борасида Месси ва Роналду даражасида эдим, аммо барча имкониятларни бой бердим"

"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Недум Онуоха Марио Балотелли ўзини Месси ва Роналду билан солиштирганини ёдга олди.

"Биз "Манчестер Сити"да 2011/12 йилги мавсумда атиги ярим йил бирга ўйнадик, аммо бу вақт Англияга 20 ёшида ташриф буюрган йигитчани тушуниш учун етарли эди.

Мен доим бир воқеани эслайман. Базада кимдир Криштиану Роналду ва Лионел Мессини муҳокама қиларди. Марио суҳбатга қўшилиб, улардан ёмонроқ ўйнамаслигини айтди.

Хонадаги ҳамма жим бўлиб қолди, лекин Марионинг юзи умуман ўзгармади. У бу гапни жиддий қиёфада айтди.

Марио чиндан ҳам бошқалардан фарқ қиларди. Мен у билан ўтган ҳафта гаплашдим ва бу одам буткул ўзгаргани гувоҳи бўлиб, кўзларимга ишонмадим.

Месси ва Роналду ҳақидаги суҳбат ҳақида гапирар экан, Марио шундай дейди: "Мен улар билан бир савияда бўлиш учун бир нечта имкониятларни бой бердим. Лекин маҳорат борасида улар билан бир хил бўлганимга юз фоиз аминман. Бироқ барча имкониятларни бой бердим.

Ҳозир улар билан бир савиядаман, дея олмайман. Роналду нечта "Олтин тўп" қўлга киритган? Бештами? Ҳеч ким ўзини Месси ва Роналдуга тенглаштира олмайди. Агар футболчилик маҳорати ҳақида гапирадиган бўлсак, менда ҳасад қиладиган ҳеч нарса йўқ", - дея Онуоха Балотеллининг сўзларини келтирди.

Марио ҳозирда Туркияда "Адана Демирспор" жамоасида тўп суради. У жорий мавсум чемпионатнинг 22 ўйинида 10 та гол урди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика