Latest news

20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0

Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди" News

Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"

Швециялик афсона Златан Ибрагимович Милан клубидаги қизиқ дамларни хотирлади.

"Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди. Бироқ Балотелли бу қоидани бузган!

Биз уч кун ичида Кубок финали ва чемпионатда ютқаздик. Марио машғулотларга келмади, Моуринью эса уни тополмади. 30 дақиқадан сўнг президент ғазаб билан кириб келди, ёнида Балотелли бор эди.

У биздан: "Марио итальянча ўқишни биладими?", деб сўради. Биз: "Ҳа", деб жавоб бердик. Ва у қўшимча қилди: "Бу кулгили, чунки у менинг офисимга маошини сўраб келди".

Биз қоидани тушунтирдик, лекин Марио: "100 марта ютқазсак ҳам, пулимни ҳозир олишни хоҳлайман", деб жавоб берганди.

Кейин президент: "Бундан буён сизлар маошингизни ҳар доим ўз вақтида оласиз, лекин мен ҳеч ким ўзини Марио каби тутишини истамайман", деди.

Ўшанда биринчи марта бизга икки мағлубиятдан кейин маош тўлашганди... ва биз унга кўпроқ тўп узата бошладик, шунда у гол уриши мумкин бўларди, чунки у президентдан яхшироқ эди", – деди Ибра.

Rating: +3   

Comments

   
30 oct 22:58:18
Muzaffar Akromov
Массимо Моратти эдими уша пайтда президент. Интер шу президент даврида трейбл ютган Моуринью тренерлигида.
   
30 oct 21:15:19
Intermilano
Оббо Балотелли эй, Интерни уша вактдаги состави хам президенти хам зур эди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика