Latest news

13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  0 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  5 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  6 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1

Марат Мифтахуддинов: "Режамиз иш берди" News

Марат Мифтахуддинов: "Режамиз иш берди"

"Ҳоким Кубоги"нинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Турон-2" (3:2) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" мураббийи Марат Мифтахуддинов фикрларини билдириб ўтди.

"Тахмин қилганимдек бўлди. «Турон» бугун аралаш таркибнинг хизматидан фойдаланди. Бунга тайёр эдим. Режага кўра, биринчи бўлимда ёш ўйинчиларни майдонга тушириб, иккинчи таймда тажрибали футболчилар ҳисобига ўйинни кучайтирмоқчи эдим. Ҳаммаси режа асосида кетди. Дарвозабонимизнинг хатосини инобатга олинмаса танаффусга ғолиб бўлиб йўл олишимиз керак эди, аммо бўлимни мағлуб ҳолда якунладик. Захирадан майдонга тушган тажрибали футболчилар жамоамиз ўйинини кучайтира олди ва иродали ғалабани қўлга киритдик. Бугун қайсидир маънода тактик футболга гувоҳ бўлдик.

Кеча айтганимдек, биз мусобақа орқали янги мавсумга ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Албатта мураббий сифатида кубокни қўлга киритишни истайман, бироқ Суперлигани ҳам унутмаслик зарур. Шунинг учун Фарғонага келганимиздан бери футболчиларга дам бераётганимиз йўқ. Хусусан, эртага ҳам икки маҳал машғулот ўтказамиз. Бу орқали албатта йигитларга оғир юкламалар берамиз. Шунинг учун учрашув давомида футболчиларнинг ҳаракатида оғирлик сезилиши мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак",- дейди Марат Мифтахуддинов. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика