Latest news

17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  0 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  7 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  7 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  18 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1

Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди News

Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди

Ҳамдардлик билдирамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси спорт жамоатчилиги Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, таниқли футболчи ва мураббий Мақсуд Ниёзимбетовнинг 59 ёшида оламдан ўтганлигини қайғу билан маълум қилади.

М. Ниёзимбетов 1958 йилда Нукус шаҳрида туғилди. У 1977 йили Бердах номидаги Қорақалпоғистон давлат университетининг жисмоний    тарбия факультетига ўқишга кириб, “Буревестник” футбол жамоаси таркибида ўйнади. Орадан бир йил ўтгач, 1978 йили Нукус шаҳрининг “Амударё”  жамоасига чақирилди. Ушбу жамоа сафида собиқ иттифоқ чемпионатининг 2-лигасида қатор йиллар тўп сурди. Сўнгра, 1986-1990 йиллар оралиғида “Бетоншик” жамоасида ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритди. У футболчилик фаолияти мобайнида бир неча бор Қорақалпоғистон чемпионатининг ғолиб ва совриндори, Кубоги соҳиби бўлди. Шунингдек, олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилигининг кумуш медалини қўлга киритди.

Мақсуд Ниёзимбетов кўп йиллар Нукус шаҳрининг “Орол” жамоаси бошлиғи вазифасини ҳам ўтади. Жумладан, унинг раҳбарлигида бу жамоа  1992-1994 йилларда  Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида иштирок этди.

М. Ниёзимбетов  1994 йили Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг бош котиби этиб сайланди. Тиниб-тинчимас, фидойи ва жонкуяр бу инсон мазкур лавозимда ўн икки йил мобайнида, яъни 2006 йилгача самарали меҳнат қилди, Қорақалпоғистон Республикасида, хусусан, унинг шаҳар ва туманларида футболни янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга бош-қош бўлди. 2006-2011 йилларда эса Қорақалпоғистон республикаси касаба уюшмалари кўнгилли спорт жамиятига қарашли футбол мактаби директори вазифасини бажарди. Умуман, у қайси лавозимда меҳнат қилмасин, ўз ишига катта масъулият билан ёндошди, бу билан инсонлар меҳрини қозонди.

Тажрибали футбол мутахассиси, юксак инсоний фазилатлар соҳиби бўлган Мақсуд Ниёзимбетовнинг порлоқ хотираси оила аъзолари, шогирдлари, ҳамкасб ва дўстлари ёдида сақланиб қолади.  

Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси,
“Қария” фахрийлар футбол жамоаси.
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика