Latest news

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  5 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  8 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

Мансур Саидов “Қизилқум” жамоасида ўйнамайди News

Мансур Саидов “Қизилқум” жамоасида ўйнамайди

Шу кунларда пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари навбатдаги синов назорат учрашувида майдонга тушди.

26 январь куни “Бунёдкор” футбол клуби машғулотлар майдонида навоийликлар Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан куч синашди.

Айни пайтда “Қизилқум” жамоасининг Тошкентдаги йиғинида йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти. Йиғин доирасида уюштирилаётган ўйинларда Ҳамиджон Актамов бошчилигадига мураббийлар штаби таркибни шакллантириш мақсадида назорат учрашувларига жиддий эътибор қаратишяпти. Бунгача кончилар бунёдкорчилар билан ўртоқлик учрашуви (0:2) ўтказишганди.

Бекободликларга қарши кечган баҳсда мураббийлар қуйидаги таркибларни майдонга туширдилар:

"ҚИЗИЛҚУМ": Умид Хонимқулов, Шукурали Пўлатов, Акмал Рустамов, Отабек Зокиров, Азамат Алланиёзов, Файзулла Қамбаров, Жасур Ҳасанов, Максим Юрку, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Азизбек Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Артём Макосин, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Алишер Юсупов, Мансуржон Саидов, Самандар Шодмонов, Бекзод Ғанижонов.

"МЕТАЛЛУРГ": Зафар Сафоев, Даврон Каримқулов (Вусол Магеррамов), Достон Турсунов (Камрон Копадзе), Ҳикмат Ҳошимов (Жасур Аҳмедов), Мирғиёс Сулаймонов (Нодир Йўлдошев), Дониёр Одилов (Фарҳод Намозов), Жаҳонгир Абдумўминов (Алишер Зиёвуддинов), Ислом Исоқжонов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Санжар Қодирқулов (Аброр Тошқўзиев), Дилмурод Каримов (Аюбхон Нўъмонов), Зоҳид Абдуллаев (Умид Раҳимов).

Қизиқарли ва ҳужумкор руҳда кечган баҳсда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди — 0:0.



Ўтган йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Қизилқум” таркибида ўтказган болқонлик легионер Неманья Йованович жамоани тарк этганлигини хабар қилгандик. Тошкент йиғини олдидан грузиялик Георгий Квсеиешвили ҳам бошқа жамоада ўйнаш истаги борлигини билдирганди. Кончилар улар ўрнига муносиб легионер футболчиларни топиш мақсадида бу борада ҳам селекция ишларини олиб боришяпти. Жумладан, бекободликларга қарши ўйинда навоийликлари таркибида молдовалик Максим Юрку майдонга тушди. Унинг жамоада қолиш-қолмаслиги йиғин якунида аниқ бўлади.

Яна бир хабар. “Қизилқум” жамоаси машғулотларида фарғоналик тажрибали ярим ҳимоячи Мансур Саидов қатнашаётганлигини ва янги мавсумда навоийликлар билан шартнома имзолашга яқин турганлигини билдиргандик. Куни кеча оилавий шароити муносабати билан Мансур кончилар қароргоҳини тарк этди.

Режага кўра, “Қизилқум” навбатдаги назорат учрашувини биринчи лига вакили Тошкентнинг “NBU-Осиё” жамоаси билан ўтказади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика