Latest news

16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  14 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  3 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  6 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Маъмур Икромов: ”Ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман” News

Маъмур Икромов: ”Ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман”

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал учрашувида “Локомотив” “Насаф”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндан сўнг “темирйулчилар” дарвозабони Маъмур Икромов сайтимиз учун интервью берди.

- Икки жамоа ҳам натижа учун, ғалаба учун ўйнади. Курашларга бой бўлди. Омад бизга кулиб боқди ва биз ғалаба қозондик. Тезкор гол уриб, ҳужум қилишга ҳаракат қилдик ва ҳисобни ушлашга ҳам ҳаракат қилдик.

- Мураббий ўйиндан олдин жамоани қандай руҳлантирди?
- Майдон ҳолати унча сифатли эмасди. Ўйин давомида майда узатмалар беришга қийналдик. Биринчи таймдан кейин мураббийимиз узоқ узатмалар оширишга кўрсатма берди.

- Бугунги финалнинг ташкилий масалалари ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳаммаси яхши ўтди. Ҳаммаси учун раҳмат. Бугун бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам раҳмат ва Қаршидан келган мухлисларга раҳмат. Иккала жамоанинг мухлислари ўйинни  кўтаринки руҳда ўтишига сабабчи бўлди.

- Бугунги ўйинда Игнатий Нестеров ўрнига сиз асосий таркибда тушдингиз. Бунга сабаб нима? Нестеровнинг жароҳати бормиди?
- Менимча жароҳати йўқ эди. Бу мураббийларнинг танлови.

- Чемпионат ўйинларида ва бугунги ўйинда ҳам Драган Черан асосан бирга-бир вазиятда ҳужум қилади...
- Ҳа. Иккинчи таймда шундай вазият бўлди. Ҳимоячиларимиз улгурмай қолди ва ман олдинга чиқдим. Худога шукур жамоани голдан қўтқариб қолдим. Ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

Дилдора Холбоева
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика