Latest news

18:43"ALFRAGANUS": Тошкентдан Германияга 5000 км, 1.500 км ортда қолди, гўзал Туркистон, қуриган Орол  11 18:34Евро-2024'нинг асосий аутсайдери қайси жамоа?  0 18:15Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финали. "Оил Стар" – БМБ (онлайн ҳисоб)  5 18:07МЮ Брэнтуэйт билан келишувга эришди  0 17:45"Истаравшан"да жавлон ураётган Жамшид Ҳасановга Тожикистон гранди ҳаридор. Унинг ўзи нима дейди?  2 17:23Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ ўйинларининг бошланиш вақти белгиланди  0 16:48Олисега бешта клуб даъвогарлик қилмоқда  0 16:21Евро-2024. Германия - Шотландия. Превью  0 15:59Қолдирилган ўйинда "Олимпик" Жиззахда "Динамо"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:48Қозоғистон терма жамоаси футболчиси Дания Кубоги соҳиби билан шартнома имзолади  0 15:20Сафонов виза муаммоси туфайли ПСЖга ўтолмаяпти  2 14:53Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: Бошкович "Сўғдиёна"га ёрдам беролмайди  3 14:27Албанияда Парламент йиғилиши Евро-2024 ўйинлари сабаб бекор қилинди  1 13:59ФИФА аёллар терма жамоалари рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечанчи поғонада?  0 13:36"Арсенал" ҳимоячиси трансферга қўйилди  6

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" News

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"

U23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия (2:0) учрашувидан сўнг Малайзия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хуан Торрес Гарридо матубот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Ўйин аввалида хатога йўл қўйдик ва пенальтидан рақиб ҳисобни очди. Ҳисобда ортда бораётганимиздан кейин ҳужумга урғу беришга мажбур бўлдик. Иккинчи голда ҳам хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинги ўйинларда камроқ хатога қилиш ва кўпроқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги фарқ қанчалик билинди?

- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Терма жамоа бош мураббийи ҳам узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда ва яхши жамоа ташкил қилган.

- Кейинги учрашув ҳақидаги фикрингиз? Кейинги рақибимиз Вьетнамга қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз учун нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Бугунги ўйин намойиш этганидек, биз самаралироқ ҳужум қилишимиз керак. Кўпроқ тўпга эгалик қилсак ва кўпроқ ҳужум қилсак натижа яхши бўлади деган умиддаман.

- Малайзия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини бугунги учрашув кўрсатиб берди. Ушбу муаммони қандай ҳал этмоқчисиз?

- Учрашувлар оралиғи жуда қисқа. Тезроқ тикланишга ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш осон эмас, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди. Барча терма жамоалар шундай график бўйича ўйнашмоқда. Вьетнам ва Қувайтга қарши кечадиган баҳсларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш асосий мақсадимиз.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика