Latest news

02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  15 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  10 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  5 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1

"Истаравшан"да жавлон ураётган Жамшид Ҳасановга Тожикистон гранди ҳаридор. Унинг ўзи нима дейди? News

"Истаравшан"да жавлон ураётган Жамшид Ҳасановга Тожикистон гранди ҳаридор. Унинг ўзи нима дейди?

Тожикистон чемпионатида тўп тепадиган легионерларимиз кўпчиликни ташкил қилиши сир эмас.

Жорий мавсумда "Истаравшан" таркибида тажрибали ярим ҳимоячи Жамшид Ҳасанов ва Азамат Исроилов ўзларини кўрсатишмоқда. Хусусан, Ҳасанов рақиблар дарвозасига 3 та гол урган бўлса, Азамат Исроилов 6 та ассистни қайд этиб улгурди. Биз эса уларнинг бири Жамшид Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Мавсум бошидаги қишки ўқув-машғулот йиғинларида ўзбек клубларининг машғулотларида қатнашдингиз. Лекин ҳеч бир жамоа билан шартнома имзолаганингиз йўқ?

- Тўғри, ўзбек клубларидан таклифлар бўлди. Лекин айрим сабабларга кўра ўзимни Тожикистон чемпионатида синаб кўришга қарор қилдим.   

- "Истаравшан"га ўтиш қандай амалга ошди?

- Ўтган мавсум тугамасидан олдин Нўъмон ака Ҳасанов таклиф билан чиқдилар. Улар билан аввал бирга ишлаганман, талабларини биламан. Шу боис ортиқча ўйлаб ўтирмасдан таклифга розилик бердим. 

- Демак, мураббий роли бунда катта бўлди?

- Албатта. Нўъмон Ҳасанов таклиф қилмаганида Тожикистон чемпионатига бормаган бўлардим. 

- Сиз учун мавсум қандай ўтяпти? 

- Ҳозирча 3 та гол, 1 та ассист қайд этиб улгурдим. Мавсум яхши ўтмоқда. Мен билан бирга Азамат Исроилов ҳам сермаҳсуллик қайд этмоқда. Ундан ташқари Жаҳонгир Аҳмадов, Жавоҳир Расулов ва яна ўзбек футболчилари ўйнаяпти. Улар ҳам ҳар бир учрашувда жамоага фойда келтиришга ҳаракат қилмоқда дея оламан. 

- Эшитишимизга қараганда Тожикистон гранди "Истиқлол" сизга таклиф билан чиққан экан?

- Ҳа, "Истиқлол" бош мураббийи Никола Лазаревич жамоасига таклиф қилди. Лекин "Истаравшан" билан 1 йиллик шартномам бор. Агар клубим кетишимга қаршилик қилмаса албатта "Истиқлол"га бораман.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика