Latest news

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  25 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

"Локомотив"нинг мағлубиятсиз серияси 23та ўйинга етди News

"Локомотив"нинг мағлубиятсиз серияси 23та ўйинга етди

Кеча Тошкентнинг "Локомотив" клуби олий лиганинг 7-турида "Олмалиқ" клубини қабул қилиб 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Шундай қилиб, "темирйўлчилар"нинг мағлубиятсиз серияси давом эттирилди.

Жамоа расмий ўйинда сўнгги бор 2015 йил 12 сентябрь санасида мағлуб бўлган. Олий лига доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйин 1:2 ҳисобида тугаган.

Шундан кейин бўлиб ўтган 23та ўйиннинг ҳеч бирида "Локомотив" ютқазмади.

Ўтган йил олий лигада охирги 9та турда, Ўзбекистон кубоги ярим финали жавоб баҳсида "Насаф" билан учрашувда, бу йил олий лиганинг дастлабки 7та турида, ОЧЛ доирасидаги 5та ўйинда ва Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "УзДонгЖу" билан учрашувида "темирйўлчилар" жами 18та ғалаба ва 5та дуранг қайд этишди.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" кейинги ўйинни 4 май куни ОЧЛ доирасида ўз уйида "Ал Наср"га қарши ўтказади. Ушбу баҳсда Тошкент клуби мағлуб бўлмаса гуруҳдан кейинги босқичга чиқади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика