Latest news

22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  3 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  48 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3

"Локомотив": Юрак касали билан оғриган болакай тарбияланувчиларимиз билан футбол ўйнади News

"Локомотив": Юрак касали билан оғриган болакай тарбияланувчиларимиз билан футбол ўйнади

Ўтган ҳафта championat.asia сайти томонидан юрак касали билан оғриган болакай Ҳасанжон Раҳимжоновга атаб хайрия акцияси ташкил қилинди.

Акция давомида ўзбек футболи юлдузлари иштирокида шоу-учрашув ҳам ўтказилди. 2009 йилда туғилган Ҳасанжон бунгача бир марта юрак операциясини бошидан ўтказган. Энди бўлса 2 январь куни отаси билан Ҳиндистонга жўнаб кетади ва у ерда яна бир бор операция қилинади.

Бугун Ҳасанжоннинг отаси Эргашев Олимжон ака ўғлини Лабзакдаги сунъий майдонга олиб келди ва “Локомотив”нинг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари билан футбол ўйнаттирди. Бундан ёш болакайнинг ўзи ҳам ниҳоятда хурсанд бўлди. Ўйин охирида “Локомотив” болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори Эркин Саидов Ҳасанжонга футбол тўпи ва келажакда тезроқ тузалиб яхши футболчи бўлсин деган мақсадда олтин медаль ҳадя қилди. Бундан ташқари, футболчи-мураббийлар ҳамда ота-оналар Ҳасанжон билан эсдалик суратга тушишди.

Тадбир якунида Ҳасанжоннинг отаси Олимжон ака қуйидаги фикрларни билдирди: “Локомотив” футбол клубига катта раҳмат. Айниқса, бизга яхши эътибор берган Тўлабек Акрамовга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Насиб қилса, 2 январь куни Ҳиндистонга учиб кетамиз ва у ерда ўғлим яна бир марта операция қилинади. Ўғлим тез орада туўзалиб кетади деган умиддаман, ҳозир юрак уриши яхши, бироқ жуда тез толиқиб қоляпти. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам футболга қизиқаман ва “Локомотив” жамоасига мухлислик қиламан. Ниятим, “Локомотив” келаси мавсум Ўзбекистон чемпиони бўлсин, Осиё чемпионлар лигасида ғалаба қозонсин. Биз оиламиз билан Тошкент вилояти, Паркент туманида истиқомат қиламиз. Ўзим оддий ҳайдовчиман. Орамизда шундай яхши инсонлар борлигидан жуда қувондим”.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика