Latest news

20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  0 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  1 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7

"Локомотив" Жасур Жалолиддиновни мухлисларга таништирди News

"Локомотив" Жасур Жалолиддиновни мухлисларга таништирди

Москванинг "Локомотив" клубининг янги аъзоси Жасур Жалолиддинов мухлисларга таништирилди.

Бугун "темирйўлчилар" дастлаб кеча бўлиб ўтган Россия Суперкубоги доирасидаги "Зенит"га қарши ўйиндан сўнг тикланиш машқларини бажаришди. Эътиборлиси машғулот очиқ ўтди ва стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Жамоа шу орқали янги мавсум олдидан мухлислар билан ўзига хос учрашув ташкил этди. 

Юқори кайфиятда ўтган машғулотлардан кейин клубга келган янги футболчилар таништирилди. Дастлаб ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов "Локомотив" ўйинчиси сифатида мухлисларга таништирилди. Ҳамюртимиз таништирув жараёнида ўз фикрларини ҳам билдириб ўтди.


"Барчага хайрли кун. Бу ерда ажойиб мухлислар борлигини биламан. Барчани хурсанд қилиш учун боримни бераман.

Алексей Миранчукдан кўп нарса ўрганишим керак. Бу менга фойдали бўлади деб ўйлайман. Миранчук ҳужумни якунлашда жуда босиқ. У пенальтиларни ҳам совуққонлик билан бажаради. Мен ҳам унга ўхшашни истайман.

Босим йўқ, аммо масъулият бор. Сабаби кўпчилик мени кузатади. Шу боис икки карра кўпроқ ишлашим керак. Бу борада Алексей Миранчук, мураббийлар менга ёрдам беришмоқда", - дейди Жасур Жалолиддинов.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика