Latest news

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  0 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  5 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  51 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  121 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

"Локомотив" жаҳон чемпионларни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ФОТО News

"Локомотив" жаҳон чемпионларни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ФОТО

Бугун "Локомотив" футболчилари бутун жамоа бўлиб, пойтахтимиздаги 23-сонли меҳрибонлик уйида меҳмон бўлишди.

Аввалига "Локомотив" футбол клуби томонидан ташкил қилинган дастурхонга ош тортилди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва футболчилар биргаликда миллий таомимизни тановул қилишди.

Шундан кейин кичик, бироқ қувноқ савол-жавоб бўлиб ўтди.

Ажойиб саволга, ажойиб жавоб:

- Ким яхши ўйнайди? Марат Бикмаевми ёки Сардор Рашидов?

Сардор Рашидов: "Марат"
Марат Бикмаев: "Ана билдингизми ким яхшилигини?"

Ушбу тадбир якунланди. Энди дерби бошланади! Чемпионлар дербиси!

Меҳрибонлик уйлари ўртасида бўлган жаҳон чемпионатининг ғолиблари ва Ўзбекистон чемпионатининг амалдаги чемпиони.

Анчагина қизиқ ўтган биринчи бўлимда "Локомотив"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Иккинчи бўлим эса биринчисидан ҳам қизиқарли ва тезкор ҳужумлар билан ўтди. "Локомотив" футболчилари жаҳон чемпионларини мағлуб эта олмади, 1:1. Аммо якуний ҳисоб "темирйўлчилар" фойдасига, 2:1. Ажойиб ўйин!, деб ёзади "Локомотив" матбуот хизмати.

Ушбу совғалар 23-сонли меҳрибонлик уйига тарбияланувчиларига тақдим қилинди.

Шу билан "Локомотив"нинг 23-сонли меҳрибонлик уйига уюштирган ташрифи ўз поёнига етди.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика