Latest news

11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  3 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  32 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3

Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор" News

Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" (2:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Шуни айтишим мумкинки, мазмунли ва қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи таймда яхшироқ ўйнадик. Темпни ушлаб туриш борасидаги режаларимиз амалга ошди. Афсуски, дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик ва керакли вазиятда имкониятни сақлаб қола олмадик. Ўзгаришлар орқали натижани ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Яхши ўйин кўрсатгандик, барчаси ўз қўлимизда эди. Бироқ ғалабани ушлаб қола олмадик. Барча кўрди, охирги сонияларгача ғалаба учун курашиш керак эди. "Андижон" муносиб ҳаракат қилиб, характер кўрсатди. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборгунча яхши ўйнадик. Кейинчалик ўйинимиз унчалик қовушмади. Ғалабани сақлаб қола олмаганимиз биз учун афсусланарли. Уч очкони қўлга кирита олмаганимиз аламли бўлди.

- Дориевнинг голигача бўлган вазиятда уни "Андижон" ҳимояси яхши қўриқлади. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, бунга йўл қўймади. Биргина унга боғлиқ эмас. Бу жамоавий ўйин. Бир ўзи ҳеч нима қила олмайди. Жамоа билан яхши натижага эришиши мумкин. Фақат бир футболчини яхши ёки ёмон ўйнади, деб айта олмайман.

- Бугун Рубин Хебай қайдномада ҳам кўринмади...

- Уни жароҳати бор, лекин жиддий эмас. Яқин кунларда жароҳатдан фориғ бўлгач яна майдонга қайтади. Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Бухоро" билан ўйинимиз бор. Ўйлайманки, у ўша учрашувда жамоамизга ёрдам беради.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика