Latest news

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  28 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  6 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди News

Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди

"Локомотив" клуби кейинги мавсумга тайёргарликни ҳозирдан бошлаб юборган.

Лига вакиллари "Локомотив" стадионида бўлиб, у ердаги қурилиш ишлари билан танишди. Айни дамда клуб ўз уй стадионини кейинги мавсумга тайёрлаш мақсадида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, "Локомотив" стадиони майдонининг чими, дренаж қисми тўлиқ янгиланмоқда. Бундан ташқари, стадион прожекторини амалдаги талабларга мос равишда тўлиқ янгилаш режалаштирилмоқда. Мажмуанинг қолган қисмлари ҳам тўлиқ таъмирланади.

'"Локомотив" клуби асосий стадион таъмири билан чекланиб қолаётгани йўқ. Клуб ўз аренаси ёнгинасидаги 2-сонли спорт мактаб ҳудудида, муассаса билан келишган ҳолда табиий, замонавий дренаж тизимига эга машғулот майдони қуришни бошлаб юборган. Келишувга кўра клуб спорт мактаби тарбияланувчилари учун алоҳида сунъий майдон қуриб беради. Болалар учун мўлжалланган майдон қурилишининг асосий қисми ўз ниҳоясига етиб улгурган.

Маълумки, "Локомотив" клубининг қароргоҳи асосий стадион ёнида жойлашган. Клуб энди шу ҳуддудда машғулот майдони ҳам барпо этмоқда. Қурилиш ишлари якунига етгач, "Локомотив" клубининг қароргоҳи, машғулот майдони ва уй учрашувларини ўрказадиган стадиони бир ҳуддудда жойлашади. Бу эса ўз навбатида футболчилар учун қулайлик яратади.

Клуб ёшлар жамоаларини ривожлантириш бўйича бошқа режаларини ҳам Лига билан баҳам кўрди. Лига бир тизим бўлиб ишлайдиган ва узоқ муддатли режалар асосида ҳаракат қиладиган клубларни доим олқишлайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика