Latest news

03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  176 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  2 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  10 23:29Икки ҳафтадан сўнг 40 ёшга тўладиган Роналду Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарга айланиб олди  6 23:11Кунья Лондон клубига ўтадими?  0 22:38Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади  6 22:31Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"да қанча маош олиши маълум  19 22:27Европа лигаси. "Галатасарой" ва "Динамо" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди, украинлардан ажойиб камбэк!  3 21:32Эрон чемпионати. "Фулад" ва Юсупов ўз уйида ғалаба қозонди  1 21:23Эрон чемпионати. "Персеполис" бир киши кам бўлиб қолган "Зобаҳан"ни енга олмади, Ўрунов жароҳат олди  12 20:58Мусиала "Барселона"га йўл олиши мумкин  11 20:35Танқидлар ёмғири остида қолаётган Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин  3

“Локомотив” Дубайда. Олтинчи кун. Ўйинолди машғулот News

“Локомотив” Дубайда. Олтинчи кун. Ўйинолди машғулот

Айтиб ўтилганидек, эртага “Локомотив” футболчилари янги йилдаги биринчи ўйинни Саудия Арабистони етакчиси “Ал-Аҳли” клубига қарши ўтказишади.

Бунга қадар жамоа аъзолари асосан тикланиш ҳамда жисмоний тайёргарлик машғулотларига зўр бериб келишаётганди.

Бугун клуб лагерига чернагориялик ҳужумчи Иван Вукович келиб қўшилгани ҳақида маълум қилгандик. Эртанги беллашувда катта эҳтимол билан унга имконият тақдим этилади. Вукович ҳақидаги дастлабки хулосага келишда бу ғоятда ас қотадиган беллашувдир.

Сир эмас, ўйинолди машғулотлари одатдагиларидан анчагина фарқ қилади. Шундан келиб чиққани ҳолда бош мураббий Мирко Йеличич футболчиларнинг ўйин амалиётларини секин-аста тиклашга кўпроқ эътибор қаратди. Ўтган мавсум сўнггига келиб клуб натижалари учун жавобгарликка маъул этиб тайинланган мутахассис олдига янги мавсумда юқори талаблар қўйилиши шубҳасиз.

“Мен Ўзбекистон футболига аллақачон кўникиб кетганман. Жамоани бир неча йилдан буён билганим учун ҳам футболчилар билан ишлашда қийинчиликларга дуч келаётганим йўқ. Ўзимни ўнғай сезаман”, – дейди Йеличич. Мураббий 2015 йилги мавсум якунига 5 та тур қолганида жамоани қабул қилиб олгач, “темирйўлчилар” барча учрашувларда муваффақият қозонганишганди.

“Ўтган мавсум жамоа катта хатоларга йўл қўйгани йўқ. Айрим учрашувлардаги кичик хатолар якунда бизни чемпионликдан маҳрум қилди. Ўз-ўзидан маълум бўладики, кичик хатолар йиғилиб-йиғилиб, катта совриндан маҳрум қилади. Биз шу томонга жиддий эътибор беришимиз керак”.

“Айни пайтда қўл остимда мавжуд бўлган таркибдан кўнглим деярли тўқ. Бизда ёш ва иқтидорли футболчиларни ҳам, каттагина тажрибага эга бўлганларини ҳам топишингиз мумкин. Агар битта яхши ҳужумчи билан шартнома имзолай олсак, нур устига аъло нур бўларди. Бунинг устида иш олиб бориляпти. Легионер футболчилар талабимизга жавоб беришмаса, маҳаллий йигитлар кучи билан кифояланишга мажбур бўламиз”.

Эртанги ўйин ҳақида фикрларини Мирко Йеличич қуйидагича изоҳлади: “Биз асосан янгича комбинацияларни синовдан ўтказиб кўрамиз. Машғулотлар давомида футболчилар буни қанчалик тушунаётганликлари ва ўзлаштираётганликларини спаринг-рақиб ёрдамида билиб оламиз”.

Ўтган мавсум “Локомотив”га ёрдам берган бир қатор футболчилар жамоани тарк этишди. Йеличич бу ҳақда ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди: “Бугун бизнинг сафимизда йўқ бўлган футболчилар ўтган мавсум жамоа муваффақиятларига сезиларли ҳисса қўшишди. Аҳир биз мавсумни ёмон ўтказганимиз йўқ. Дилшод Раҳматуллаев Ўзбекистоннинг ҳар қандай клубини кучайтира оладиган салоҳиятга эга. Унинг позициясида ҳаракат қиладиган Лутфулла Тўраев ҳам яхши таассурот қолдирганди. Айни пайтда уларнинг ўрнини босиши керак бўлган футболчиларни топиб, йўқотишлар сезилмаслиги учун ҳаракат қиляпмиз”.

Эртанги рақиб “Ал-Аҳли” 14 та жамоа иштирок этадиган Саудия Арабистони Про-лигасининг 13-туридан кейин 33 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Мазкур жамоага қарши беллашув Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика