Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  8 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

“Локомотив” 2012 йилдан буён АГМКга мағлуб бўлмаяпти News

“Локомотив” 2012 йилдан буён АГМКга мағлуб бўлмаяпти

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” Суперлига 4-турида Олмалиқда АГМК жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур икки жамоанинг навбатдаги тўқнашувини Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.   Ўйин соат 18: 00да старт олиши кўзда тутилган.

АГМК – “Локомотив”
31 март.    Олмалиқ шаҳри.  Соат 18:00.
Ҳакамлар:
  А. Шукруллаев (Тошкент),  С.   Ҳакимов (Самарқанд),  Ч.   Қамаров (Самарқанд),  Ғ.   Жўраев (Наманган).
Назоратчи – Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Л. Қўчқоров (Тошкент).

 
Шу ўринда,   АГМК ҳамда “Локомотив” жамоаларининг ўзаро қарама-қаршиликлари тарихига назар ташласак,   жамоалар шу пайтга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 18 та ўйин ўтказишган.   Уларнинг 12тасида “темирйўлчилар” жамоаси ғалабага эришган.   3та ўйин эса олмалиқлик футболчилар фойдасига ҳал бўлган.   Яна 3та учрашув дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локомотив” ва АГМК ўртасидаги илк ўйин 2008 йилда ўтказилган бўлиб, унда “Локомотив” ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлган.



“Локомотив”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2017 йилда қайд этилган бўлиб, ўша баҳс 5:0 ҳисоби билан якунланган.

“Темирйўлчилар” жамоаси вакиллари АГМК дарвозасини ҳозирга қадар 42 марта ишғол этишган ва ўз дарвозамиздан 21та гол ўтказиб юборганмиз.

 


Қуйида жамоаларнинг ўзаро ўйинларида киритилган чиройли голларни томоша қилишингиз мумкин:

TAS-IX 

 


TAS-IX Эмас


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика