Latest news

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  35 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  69

"Локобол" саралаш мусобақаси. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" финалда ўйнайди News

"Локобол" саралаш мусобақаси. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" финалда ўйнайди

Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббуси билан пойтахтимизда илк бор ташкил қилинган "Локобол" саралаш турнири давом этмоқда.

"Бунёдкор" майдонида бўлиб ўтаётган ушбу мусобақада бугун ярим финал учрашувлари ўтказилди ва финалга чиққан омадли икки жамоа номи маълум бўлди.

Қаршининг "Насаф" клуби тарбияланувчиларига қарши баҳс олиб борган "Бунёдкор"нинг 2007 йилда туғилган футболчилари 2:0 ҳисобида зафар қучиб, ҳал қилувчи финал ўйинига йўлланма олишди.

Иккинчи ярим финал учрашувида эса "Пахтакор" футболчилари "Локомотив" тарбияланувчиларини 6:2 ҳисобида мағлуб этишди. Шундай қилиб "Бунёдкор" ва "Пахтакор" "Локобол" саралаш ўйинларининг финал учрашувига йўл олишди.

Эртага дастлаб 3-ўрин учун баҳс, шундан кейин финал учрашуви ўтказилади.

"Локобол". Ярим финал. 1 май
"Насаф" - "Бунёдкор" 0:2
"Локомотив" - "Пахтакор" 2:6

3-ўрин учун баҳс. 2 май
9:00. "Насаф" - "Локомотив"

ФИНАЛ. 2 май
10:00. 
"Бунёдкор" - "Пахтакор"


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика