Latest news

15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  28 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  1 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1

Лицензиялаш жараёни ҳал қилувчи паллада: бу йил лицензия олувчи клублар сони кўпроқ бўлади News

Лицензиялаш жараёни ҳал қилувчи паллада: бу йил лицензия олувчи клублар сони кўпроқ бўлади

ЎзПФЛ йил аввалида “Клубларни лицензиялаш регламенти” ишлаб чиқди ва унинг ижросини мавсум давомида назорат қилиб борди.

Бунда 5 асосий тамойил: спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий, молиявий мезон бўйича зарур ҳужжатлар тўплами асосий омил ҳисобланади.

Масалага ёндошув ўз самарасини берди ва биринчи бор ҳар бир клуб махсус платформага ҳужжатларни тўлиқ жойлади. Илгари халқаро майдон учун имкони бор клубларгина лицензиялашга жиддий эътибор берган, қолган клублар талабни деярли бажармаган.

Шунингдек, тарихда илк бор Про лига клублари ҳам лицензия олиш учун потенциал номзодга айланди. Клуб давлат ёки давлат улуши бор корхона томонидан молиялаштириляптими, демак у лицензиялаш шартларида ўтиш учун интилиши шарт экани белгиланди. Бу эса табиийки, лицензияга даъвогарлар сонининг кўпроқ бўлишини таъминлайди.

Шу кунгача профессионал клубларимиз дуч келган энг катта муаммо аудиторлик ҳисоботлари билан боғлиқ бўлган. Аниқроғи, клублар ўзлари билган текширувчилар билан ҳамкорлик қилишга интилган, оқибатда ОФК томонидан белгиланган профессионал талаб бажарилмаган. 2021 йилда эса ЎзПФЛ бу масалани тартибга келтиришга эришди. Биз аудиторлик хулосалари халқаро стандартлари асосида ОФК платформасига жойлаштирилишни уддаладик. 

Бу қандай амалга ошди? ЎзПФЛ бу йўналишда ОФК билан бир неча бор музокара олиб борди ва якунда барча клублар учун аудиторлик ҳисоботи бўйича ягона наъмуна ишлаб чиқилди. Шу тариқа Суперлига ва Про лига клублари талаб асосида тажрибага эга бўлган аудиторлик фирмаси томонидан халқаро аудит стандартлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказилди. Шу тариқа ОФК платформасига молиявий ҳужжатлар тўплами бир хилда — талаб этилган кўринишда юкланди. Айнан шу жиҳат ОФК лицензияси учун даъвогарлар сонини кескин оширди.

Маълумот учун, 2016 йилдан бошлаб ОФК лицензиялаш талабларини қатъийлаштириб, уни янги босқичга олиб чиқа бошлади. Шу тариқа 2018 йил ОФК лицензиясига санкциясиз эга чиққан клублар сони 4 тани ташкил қилди, 2019 йилда эса бу кўрсаткич 6 тага етди. 2020 йилда биз мазкур рақамни 7 тага олиб чиққандик. Тез орада 2021 йилги ҳаракатларимиз натижаси эълон қилинади. Ишонамизки, бу рақам энди 10 тадан кам бўлмайди ва улар орасида Про лига клублари ҳам бўлади.   

 

Зохиржон Акрамхонов,

ЎзПФЛ клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика