Latest news

12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  19 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  32 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  18 08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  11 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  30 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  1 02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  45 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  4 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  15 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0

Лицензиялаш жараёни ҳал қилувчи паллада: клубларимизда қандай камчиликлар мавжуд? News

Лицензиялаш жараёни ҳал қилувчи паллада: клубларимизда қандай камчиликлар мавжуд?

ОФК талабига асосан чемпионатимиз иштирокчи клублари ҳар йили лицензиялаш жараёнидан ўтказиб келинади.

Ўтган йилдан эътиборан ЎзПФЛ Про лига клубларини ҳам мазкур жараёнга жалб этди. Мақсад — клубларимиз инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилаш ҳамда Про лига ва Coca-cola Суперлига клубларини ўртасидаги катта тафовутни йўқотиш.

Биз йил аввалида Клубларни лицензиялаш регламенти ишлаб чиқдик. Ундаги айрим мезонлар ОФК белгилаб берган минимум талаблардан кучлироқ бўлиб, агар бизнинг клублар ушбу Регламентда белгиланган миллий лицензиялаш талабларини тўлиқ бажара олса, ОФК лицензиясини қийинчиликсиз қўлга киритиш мумкин бўлади.

Ҳозиргача клубларимиз дастлабки 4 та мезон бўйича ҳужжатларни тақдим этди. Мавжуд камчиликлар ичида энг асосийларидан бири – стадионлар ёритиш тизимининг талаб даражасида эмаслиги. Зеро ОФК 2021 йилдан бошлаб қитъа миқиёсидаги халқаро учрашувларни қабул қилувчи стадионлар учун талабларни қатъийлаштирди. Эндиликда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказиладиган стадионларда ёруғлик даражаси 1800 люксдан кам бўлмаслиги керак (плей офф учун минимум талаб – 1400 люкс).

Айни вақтда Coca-Cola Суперлига ва Про лига жамоалари уй ўйинларини ўтказадиган стадионларда ёритиш тизими даражаси қуйидагича:


 

КЛУБ

 

СТАДИОН

ЎРТАЧА ЛЮКС ЎЛЧАМИ

ЎЛЧАНГАН САНА

БУНЁДКОР

БУНЁДКОР

2400

25.06.2021

ҚИЗИЛҚУМ

ЁШЛАР СМ

2200

02.03.2021

СЎҒДИЁНА

СЎҒДИЁНА

1900

26.06.2021

ТУРОН

ЎЗБЕКИСТОН

1900

25.06.2021

ПАХТАКОР

ПАХТАКОР

1750

28.07.2021

ЛОКОМОТИВ

ЛОКОМОТИВ

1700

28.06.2021

БУХОРО

БУХОРО

1600

03.03.2021

НАВБАҲОР

МАРКАЗИЙ

1500

03.07.2021

ДИНАМО

ДИНАМО

1400

05.03.2021

НАСАФ

МАРКАЗИЙ

1300

08.07.2021

НЕФТЧИ

ИСТИҚЛОЛ

1200

27.06.2021

МЕТАЛЛУРГ

МЕТАЛЛУРГ

1000

23.06.2021

АГМК

ОКМК

1150

27.07.2021

ОЛИМПИК

ЖАР

600

06.06.2021

ХОРАЗМ

ХОРАЗМ СМ

600

05.04.2021

ШЎРТАН

МАРКАЗИЙ

400

04.03.2021

АНДИЖОН

БОБУР АРЕНА

200

27.06.2021

МАШЪАЛ

БАҲРОМ ВАФОЕВ

150

04.03.2021

ҚЎҚОН-1912

МАРКАЗИЙ

130

28.06.2021

СУРХОН

СУРХОН СМ

100

11.03.2021

ЯНГИЕР

ЯНГИЕР

-

-

АРАЛ-САМАЛИ

ТУРОН

-

-

 

ЎзПФЛ талаблари сабаб сўнгги 1 йил ичида қатор клублар прожекторни яхшилаб олди. Мисол учун “Турон” талаб даражасидаги прожекторни йўқ жойдан барпо қилди, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Пахтакор”, “Локомотив” клублари талаб даражасига етмай турган прожекторга қўшимча янги лампалар ўрнатди ва ёритиш тизимини яхшилаб олди. Шу йилнинг 25 августига қадар “Қўқон-1912” клуби стадионида ҳам минимал талабларга жавоб берадиган прожекторлар нур сочишни бошлаши ваъда қилиняпти.

Бу масалани пайсалга солиб келаётган клублар ҳам мавжуд. Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлиганинг тўрт клубига ёз ойида уй учрашувларини ўтказиш тақиқи қўйилди. Иккинчи босқич 2022 йилги мавсумдан бошлаб амалда бўлади ва унда прожектори талаб даражасига етказилмаган юқори дивизион клублари нафақат ёз, балки бошқа фаслларда ҳам уй учрашувларини ўтказишдан мосуво этилади.  

Бундан ташқари жорий йил клублар уй учрашувларини ўтказадиган стадионларнинг хавфсизлик сертификатига эга бўлиши бўйича ЎзПФЛ ўз позициясида қаттиқ турди. Натижада барча клублар стадион хавфсизлик режасини ишлаб чиқди. Узоқ йиллар давомида аксарият клублар учун муаммо бўлиб келган хавфсизлик сертификати эндиликда ҳамма клубларимизда мавжуд.

Шунингдек, ЎзПФЛ клублар академиясини ташкил этишда пойдевор вазифасини ўтовчи “Клубда ёшлар билан ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича дастур” ишлаб чиқилиши ва у академиялар бўйича стандартларга мос келиши масаласига жиддий аҳамият қаратди. Айни ҳолатда “Қўқон-1912”, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Сурхон”, “Арал самали”, “Хоразм” ва “Янгиер” клубларида бу борада камчиликлар мавжуд.

Навбатдаги масалада клуб тизимида иш олиб борувчи мураббийларнинг махсус малака дипломига эга эмаслигини кўрсатишимиз мумкин. Бу йил мазкур муаммо анча камайганди, аммо тўлиқ бартараф бўлганича йўқ. Хусусан, “Сурхон”, “Қўқон-1912”, “Турон”, “Арал самали”, “Хоразм” ва “Янгиер” жамоаларида ёшлар таркиблари билан ишлайдиган мутахассисларнинг ҳаммаси ҳам “B” дипломига эга эмас. ОФК талабига кўра, клубнинг ёшлар билан ишлаш тизимида камида икки нафар “B” мураббийлик лицензияга эга мутахасислар иш олиб бориши лозим. Шу шарт билан қолган барча мураббийларга эса “C” дипломи билан фаолият олиб боришга рухсат этилади.

Ёшлар билан ишлаш тизимига оид яна бир муаммо — академия директори ёки болалар билан ишлаш тизимига масъул раҳбар “A” мураббийлик дипломига эга бўлиши шарт. Аммо “Сурхон”, “Динамо”, “Арал самали”, “Хоразм” ва “Янгиер” жамоасида фаолият олиб бораётган мутахассислар бу талабга жавоб бермайди.

Маълумот учун, ОФК белгилаб берган режага асосан лицензиялаш жараёни апрель ойида старт олди ва клублар июль ойи сўнггига қадар спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий мезонлар бўйича, август ойида эса молиявий мезонлар бўйича ҳужжатларни тақдим этиши керак. Ҳозиргача клубларимиз дастлабки 4 та мезон бўйича ҳужжатларни топширди. Улар тушуниши керакки, айнан август ойи барча камчиликларни бартараф қилиш учун ҳал қилувчи ойдир.

Зеро ОФК ва миллий лицензия клубларнинг келаси мавсумда халқаро ва ички мусобақаларда иштирок этиши масаласида устувор аҳамият касб этишини унутмаслик керак.


Зоҳиржон Акрамхонов, ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи 


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика