Latest news

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

ОФК лицензиялаш натижаларини эълон қилди: Ўзбекистон қитъада етакчи News

ОФК лицензиялаш натижаларини эълон қилди: Ўзбекистон қитъада етакчи

Осиё футбол конфедерацияси бугун навбатдаги лицензиялаш мавсуми натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, яқиндагина якунига етган лицензиялаш жараёнини муваффақиятли якунлаган клублар рўйхати тақдим этилди. 2023/24 лицензиялаш мавсуми натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг 19 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди ва бу борада Ўзбекистон қитъада энг яхши кўрсатгични эгаллади.


ОФК Элит Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Чемпионлар лигаси икки мусобақалари талаблари асосида ўтказилган лицензиялашдан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон клублари:

"Пахтакор", "Навбаҳор Лочинлари", "Насаф", ОКМК, "Қизилқум", "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Нефтчи", "Металлург", "Локомотив", "Динамо Плюс", "Андижон", "Бухоро", "Машъал", "Шўртан", "Олимпик Тошкент", "Сурхон", "Қўқон-1912", "Хоразм".


Суперлига ҳамда Про лиганинг иштирокчи клублари лицензия талабгори сифатида ОФК лицензиялаш регламенти шартлари асосида 5 та мезон бўйича ҳужжатларни тақдим этишди. Спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий ҳамда молиявий мезонлар бўйича ОФКнинг минимал талабларини Ўзбекистоннинг икки юқори дивизиони вакиллари бажара олишмоқда.


Ҳужжат топшириш жараёни ОФКнинг куз-баҳор тизимига ўтганини инобатга олган ҳолда ноябрь ойидан старт олиб, мартга қадар давом этмоқда. Молиявий меъзоннинг асосий талаби – клубнинг мавжуд шикоят ёки аризаларни белгиланган муддатлар ичида ҳал этишидир. Бунда 31-декабргача чиққан шикоятлар 31-мартга қадар ҳал этилиши назорат қилинади. Бу борада клубларнинг мавжуд молиявий муаммоларини дедлайнлар ичида ёпиши масаласи ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан жиддий назорат қилинади ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Мазкур саналардан кейин чиққан қарздорликлар амалдаги лицензиялаш циклига дахлдор бўлмайди ва улар кейинги лицензиялаш мавсумига қадар ҳал қилинади. Бу қоидани футбол қонунчилиги билан етарли даражада таниш мутахассислар жуда яхши билишади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика