Latest news

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  1 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  4 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  7 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  14 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

Лицензиялаш якунлари: 12 та клуб ОФК лицензиясини, 9 та клуб эса миллий лицензияни шартли равишда қўлга киритди News

Лицензиялаш якунлари: 12 та клуб ОФК лицензиясини, 9 та клуб эса миллий лицензияни шартли равишда қўлга киритди

ОФК веб-сайтида 2021 йилги лицензиялаш жараёни натижалари эълон қилинди. Унга кўра, бу йил 12 та ўзбек клуби ОФК лицензиясига эга чиқди.

Лицензия олган клублар сони бўйича Ўзбекистон Япония ва Жанубий Кореядан сўнг БАА билан 3-поғонани бўлишиб турибди.

Умуман лицензиялаш жараёни ўтказилишинг энг асосий сабаби – клубларимизнинг умумий инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилаб бориш, уларнинг ҳар жиҳатдан профессионал мақомга мос тушишига эришиш саналади.

Шуни инобатга олиб ЎзПФЛ йил аввалида қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамкорлик қилган ҳолда янги “Клубларни лицензиялаш регламенти” ишлаб чиқди ва унинг ижросини мавсум давомида назорат қилиб борди. Бунда клублар ОФК онлайн платформаси – AFC CLASга 5 асосий тамойил: спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий, молиявий мезон бўйича зарур ҳужжатлар тўпламларини юклаб боришди.

Бу йил масалага жиддий ёндошув ўз самарасини берди ва биринчи бор ҳар бир клуб махсус платформага ҳужжатларни тўлиқ жойлади. Илгари халқаро майдон учун имкони бор клубларгина лицензиялашга жиддий эътибор берган, қолган клублар талабни деярли бажармаган.

Шунингдек, тарихда илк бор Про лига клублари ҳам лицензия олиш учун потенциал номзодга айланди, кўплаб клублар стадион ёритиш тизимини яхшлаш зарур эканини англаб, бу борада олдинга қадам ташлади.

Шу кунгача профессионал клубларимиз дуч келган энг катта муаммо аудиторлик ҳисоботлари билан боғлиқ бўлган. ЎзПФЛ бу йўналишда ОФК билан бир неча бор музокара олиб борди ва якунда барча клублар учун аудиторлик ҳисоботи бўйича ягона наъмуна ишлаб чиқилди. Биз аудиторлик хулосалари халқаро стандартлари асосида ОФК платформасига жойлаштирилишни уддаладик.

Якунда 12 та клубимиз ОФК лицензиясини қўлга киритди.

Юқоридаги барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда 2022-йилги мусобақаларда қатнашиш учун лицензиялар 3 хил тоифада тақдим этилди:

ОФК лицензияси (12 та клуб) – “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, АГМК, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Насаф”, “Локомотив”, “Турон”, “Динамо”, “Металлург”.

Миллий лицензия (12 та клуб) – “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, АГМК, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Насаф”, “Локомотив”, “Турон”, “Динамо”, “Металлург”.

Миллий лицензия (шартли равишда – 9 та клуб) – “Машъал”, “Навбаҳор Лочинлари”, “Қўқон-1912”, “Шўртан”, “Хоразм”, “Андижон”, “Сурхон”, “Янгиер Қурувчи”, “Арал Самали”.

Эътибор бераётган бўлсангиз, “Нефтчи”, “Бухоро” ва “Динамо” Про лигада иштирок этган бўлса-да якунда ОФК ва Миллий лицензия талабларини бажара олди. Ушбу 3 клубни аксар Суперлига иштирокчиларига ўрнак сифатида ҳам кўрсатиш мумкин. Зеро улар зарур камчиликларини вақтида бартараф этди ва ҳужжатлар тўпламларини тўлиқ тарзда топширишди.

Лекин баъзи клублар прожектор борасида ҳамон муаммога эга. Шу боисдан “Машъал”, “Қўқон-1912”, “Шўртан”, “Хоразм”, “Андижон”, “Сурхон”, “Янгиер Қурувчи”, “Арал Самали” клублари Миллий лицензияни ҳам шартли равишда қўлга киритишди. Шунингдек, ушбу клубларда ёшлар билан ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича дастур, яъни академия ёки футбол мактаби йўриқномаси бўйича ҳам камчиликлар кузатилди. Ушбу санаб ўтилган клублар келаси мавсум стартига қадар ушбу камчиликларини тузатишлари лозим бўлади. “Навбаҳор Лочинлари” эса қолган барча мезонларга тўлиқ жавоб берса-да, клубнинг собиқ мураббийлари олдидаги қарздорлиги масаласи ҳал этилганича йўқ.

Қолаверса, мавсум ўртасида Про лигани тарк этган “Оқ-тепа”га лицензия рад этилди. Ҳали ташкил топганига ва ЎзПФЛ мусобақаларида қатнашаётганига 2 йил бўлмаган “Олимпик” эса Лицензиялаш регламенти “2-йиллик қоида”сига мос тушмагани боис лицензиялашда расман иштирок этмади.

Маълумот учун, 2016 йилдан бошлаб ОФК лицензиялаш талабларини қатъийлаштириб, уни янги босқичга олиб чиқа бошлади. Шу тариқа 2018 йил ОФК лицензиясига санкциясиз эга чиққан клублар сони 4 тани ташкил қилди, 2019 йилда эса бу кўрсаткич 6 тага етди. 2020 йилда биз мазкур рақамни 7 тага олиб чиққандик. Бу йил эса 12 талик довонга етиб келдик. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика