Лавесси «Хэбэй Чайна Форчун» клубига ўтишга рози бўлди
12 feb 2016 08:19
News
Лавесси «Хэбэй Чайна Форчун» клубига ўтишга рози бўлди
ПСЖ ҳужумчиси Эсекиэль Лавесси фаолиятини Хитойда давом эттиради.
«Хэбэй Чайна Форчун» клуби 30 ёшли аргентиналик футболчига йилига 13-15 миллион евро маош беришга тайёр, футболчи бунга рози бўлди.
Чоршанба куни клублар Лавессининг трансфери борасида келишувга эришди.
Олдинроқ «Хэбэй Чайна Форчун» Гаэль Какута («Севилья»), Стефан Мбиа («Табзонспор») ва Жервиньо («Рома») каби футболчиларни харид қилганди.
Link :
Source : lequipe.fr
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments