Latest news

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  1 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  6 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  19 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  6 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

"Кун видеоси", чиптага навбат турган мухлислар ёхуд нолага қарши нола (Бекзод Толибов блоги) News

"Кун видеоси", чиптага навбат турган мухлислар ёхуд нолага қарши нола (Бекзод Толибов блоги)

Бироз аввал "Истиқлол" стадионидаги чипталар муаммоси акс этган видео телеграм каналимизда эълон қилинди.

Мухлис ҳар доим ҳақ бўлган, бўлади ҳам. Фарғонадаги стадионда ушбу мавсум Суперлиганинг икки клуби - "Нефтчи" ва "Андижон" ўйнаяпти. Чипта сотиб олиб стадионга кириш муаммоси асосан ўйин бошланишига бир соат вақт қолганида юзага келади. Айни шу пайтда стадионга мухлислар оқимининг энг тиғиз вақти бўлади. Кириш эшиклари ёнида кассалар бор, чипта сотуви мунтазам давом этади. Аммо, юқорида айтилганидек, бу кассалар бирданига барчани чипта билан таъминлай олмайди, метан заправкалардаги каби навбатлар юзага келади. Бу бор муаммо, инкор қилиб бўлмайдиган аксиома каби.

Муаммо бор бўлса, унинг ечими ҳам бўлади. Бунинг жиддий ёндашувга асосланган ҳаракат зарур. "Истиқлол" стадиони бу борада ишламаяпти эмас, ишлаяпти. Масалан, стадионга яқин бўлган ёндош туман ва шаҳарлар марказларида, шунингдек Фарғона шаҳар деҳқон бозорида чипталар савдоси билан шуғулланувчи махсус кассалар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, "Андижон" - "Нефтчи" учрашуви учун телеграм бот орқали чипталарнинг онлайн савдоси тест режимда амалга оширилди. Онлайн чипта сотиб олиш очиғини айтганда, бизда ҳали жуда ҳам оммалашиб кетмади. Балки кассанинг ўзидан чипта сотиб олишга ўрганиб қолганмиз, ёки бунинг ҳам алоҳида гашти бор.

"Нефтчи"нинг Суперлигада ижобий натижа қайд этаётгани сабаб уй ўйинларида мухлисларнинг "Истиқлол"га ташрифи янада ортиб бораверади. Муаммонинг яна бир ечими, чипта сотиб олиш сал эртароқ ҳаракат қилинг, масалан бир кун аввал. Клубнинг расмий саҳифаларида махсус кассалар жойлашган нуқталар кўрсатилган. Ёки "Истиқлол"нинг ўзида ҳам кассалар мунтазам ишлаб туради. Келасиз ва ҳеч қандай навбатсиз чипта харид қилаверасиз. Ёки эндиликда телеграм-бот орқали йўлга қўйилган чипталарнинг онлайн сотуви орқали ҳам харид қилсангиз бўлади, бунинг учун уйдан чиқишингиз ва қаёққадир боришингиз шарт эмас.

Сарлавҳада "Нолага қарши нола" деган жумла ҳам бор, тўғрими? Ҳозир мухлис ноласига қарши стадион ходимлари ҳам нола қилишаяпти. Тўғриси, бу ўринда ҳар икки томон ҳам бирдек ҳақ. Бири ўйин томоша қилиш учун стадионга келади ва чипта учун навбатга дуч келади. Иккинчи томон эса, мухлисларни ҳеч бир муаммосиз чипта харид қилишлари учун барча ҳаракатни амалга оширади, бироқ бундан ҳеч ким миннатдор бўлмайди. 

Аслида ўша гап тўғри, "Мухлис ноласи" орқали олиб чиқилган холат бу - энг ёқимли муаммо. Чунки, сиз яхши биласиз, айрим жамоалар стадионга кириш текин қилиб ҳам ўйинга мухлис жалб эта олмайди.

P.S. Мақола эълон қилинганидан сўнг "Андижон" клуби раҳбари Улуғбек Мирзаев таҳририятимиз билан боғланди. Маълум бўлишича, "Андижон" - "Нефтчи" учрашувида телеграм-бот орқали чипталарнинг онлайн сотуви ташкил этилмаган. Ўйин учун чиқарилган чипталарнинг барчаси ЎзПФЛ томонидан белгиланган талаблар асосида қоғоз вариантда нашр этилган.

Бекзод Толибов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика