Latest news

15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   0 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:58Про лига. "Олимпик" – "Жайхун". Таркиблар маълум  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  1 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  9 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  7 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  2 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  26 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  2 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1

ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди News

ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20–24-сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги–2026 саралаш мусобақасида иштирок этади.

Сафар олдидан Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов мамлакат миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ЎФФ раҳбари жамоа аъзоларига самимий тилакларини билдириб, халқимиз миллий терма жамоадан доимо ҳужумкор ва ғалабали ўйинларни кутишини таъкидлади. Шунингдек, футболчиларга Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилади.

“Сизларнинг ҳар бир ҳаракатингиз, ҳар бир голингиз ортида миллионлаб инсонларнинг умиди ва орзуси бор. Биз сизларга ишонамиз. Сизлар нафақат ғалаба учун, балки миллат ифтихори учун курашасизлар", – дея таъкидлади Бекзод Маматқулов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев жамоа Осиё Кубоги саралаш учрашувларига пухта тайёргарлик кўрганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, футзалчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий ҳолати юқори даражада бўлиб, жамоа бирдамлик ва интизом асосида ҳаракат қилади.

Шунингдек, сўзга чиққан терма жамоа сардори Машраб Одилов ва ЎФФ Тиббиёт департаменти бош шифокори Лазизбек Тешабоев футболчиларнинг барчаси соғ-саломат эканини, саралаш баҳсларига ҳар томонлама тайёр турганини маълум қилди.  

"Турнир давомида йигитлар бор куч ва ғайратларини сафарбар этиб, мухлисларимизни қувонтирадиган натижалар билан юртимизга ёруғ юз ила қайтиш ниятида сафарга йўл олаяпти", – деди Машраб Одилов.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси Тўлаган Исоқов сўз олиб, ҳар бир футболчининг ортида Ватан шаъни турганлигини таъкидлади. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби ҳамда ўйинчиларига саралаш баҳсларида омад ёр бўлишини тилаб, оқ фотиҳа берди.

Rating:    

Comments

   
18 sep 17:39:22
ARAL NOKIS
Негадир футзалчиларни кузларида узига булган ишонч йукдек куринди.
   
18 sep 17:06:24
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Футзал клубларимиз кучайди, терма жамоамиз кучсизланди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика