Latest news

00:34ЎФА собиқ халқаро бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Кумиков "Динамо"га қарши ўйиндан сўнг қандай фикрда? News

Кумиков "Динамо"га қарши ўйиндан сўнг қандай фикрда?

«Динамо» - «Олмалиқ» (1:0) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўйин борасида тўхталди.

«Сўнгги ўйинларда натижамиз яхши бўлмаяпти, қанақадир қора чизиқдан чиқа олмаяпмиз. Жуда кўп имкониятлар яратаяпмиз, аммо имкониятдан фойдалана олмаяпмиз. Ўтган турда «Нефтчи» билан ўйинда ҳам 4 та яккама-якка вазиятдан фойдалана олмадик, бугун ҳам яхши имкониятларни голга айлантира олмадик. Гол урмаганингдан кейин ҳаттоки дурангдан ҳам умид қилиш қийин. Шу боис бугун ҳақоний мағлуб бўлдик. Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

«Нефтчи» ярим йилдан буён ғалаба қозона олмаётганди, ўтган турда бизни мағлуб этди. Худди шундай «Динамо» ҳам ярим йил ўтиб, айнан бизни мағлуб этди. Хатолар устида ишлаб, вазиятни ўзгартиришимиз шарт. «Динамо» савия борасида биздан кучли бўлмасада, улар иштиёқ, курашувчанлик эвазига бизни мағлуб этишди деб ўйлайман» - дея фикрини якунлади Виктор Балютович.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика