Latest news

18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  3 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  47 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13

Кулусевски "Юве" сафида биринчи зарбасидаёқ гол урди — бу Пирлонинг илк ғалабасида ҳал қилувчи палла эди News

Кулусевски "Юве" сафида биринчи зарбасидаёқ гол урди — бу Пирлонинг илк ғалабасида ҳал қилувчи палла эди

Гол урган вазиятда Деян тўпга олтинчи марта тегинганди.

"Ювентус" мавсумни осон ғалаба билан бошлади: "Сампдория" ўйин аввалида гол уришга уриниб кўрди, лекин тўққиз карра чемпион тез гол урди ва иккинчи бўлимда ҳисобни йирик кўринишга олиб борди.

Ушбу ғалабада Деян Кулусевскининг ҳиссаси катта: янги бош мураббий Андреа Пирло янги ярим ҳимоячини асосий таркибда ўйинга туширди, 20 ёшли швед ҳужумлардан бирида ортда қолиб кетмади ва чап оёқда ажойиб зарба берди.

Opta ҳисоб-китобларига кўра, бу Кулусевски учун "Ювентус" таркибида расмий ўйиндаги дебют голигина эмас, балки олтинчи тегиниши эди — 13-дақиқада 35+9 миллион еврога харид қилинган швециялик футболчи "Аталанта"ни ўша 9 млн евро бонусларга яқинлаштирди. 

2000 йил 25 апрель куни таваллуд топган Кулусевски ўтган мавсумни "Парма"да ижарада ўтказганидан хабарингиз бор. Янги аср вакиллари учун алоҳида статистика мавжуд. Бундай футболчилардан фақатгина икки нафари А Серияда 10тадан кўп гол урган — бу Кулусевски ва Мойзе Кин, иккинчиси аввалроқ АПЛга италиялик мураббий билан бирга ишлашга кетган.

Иккинчи бўлимда Лео Бонуччи ва Криш ҳам рақиб посбонини хафа қилди — натижада йирик ғалаба.

• Роналду топ-даражада қаторасига 19-мавсумида гол урди: "Спортинг", "МЮ", "Реал Мадрид" ва "Ювентус"да уч мавсум.

• Португалиялик гол уришни жуда хоҳлаганди: у 10 марта зарба берди — бу мавсум ТОП-5 чемпионатларда ҳали ҳеч ким бу қадар кўп зарба бермади.

• "Ювентус" қаторасига бешинчи мавсумни ғалаба билан бошлади – бу Италия элитасидаги ҳозирги жамоалар орасида энг яхши кўрсаткич.

Пирло қўл остидаги "Ювентус" услубига баҳо беришга ҳали эрта, лекин учрашувдан кейин Андреа яхши гапирди: "Фикр ва режаларни ўйинга кўчириш учун вақт керак. Мен кимнингдир услубини кўчиришни истамайман, ўзимни қарашларим бор. Лекин мени руҳлантирган, мен ўйинидан завқланган жамоалардан нималарнидир олишни истайман".

Давомини кейинги якшанба томоша қилишимиз мумкин — рақиб сифатида "Рома"ни кутамиз, яна бир ҳафта ўтиб "Наполи".

Шунингдек, А Серияда "Аталанта"нинг старти кўпчиликка қизиқ бўлса керак: жамоа ЕЧЛдан анча кейин чиқиб кетгани сабаб, футболчилар дам олиши мақсадида Гасперини шогирдларининг биринчи учрашувини кейинроққа қолдирилди — янги мавсумдаги ўзининг биринчи ўйинини ўтган мавсум сенсацияси 26 сентябрь куни туринликларга қарши, лекин "Кекса синьора" эмас — "Торино"га қарши ўтказади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика