Latest news

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  1 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  1 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  15 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  58 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор News

Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор

Хитой футбол ассоциацияси (ХФА)мураббий излаш борасидаги аризаларни қабул қилишни ниҳоясига етказди ва етти нафар мураббий ичидан якуний учта вариантни кўриб чиқишини маълум қилди.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, охирги номзодлар орасида италиялик собиқ футболчи Фабио Каннаваро, Ўзбекистон бош мураббийи Тимур Кападзе ва маҳаллий мураббий Чжэн Чжи ўрин олган. Энди мана шу уч номзод кўриб чиқилади.

Хитойнинг маҳаллий нашрлари ёзишича, ХФАнинг асосий устуворлиги Тимур Кападзе бўлиб турибди. ОАВ ёзишича, ташкилот аллақачон Кападзе билан алоқага чиқишга улгурган.

Ўзбекстонлик мураббийнинг ХФА мезонларига мос келишига бир неча мезонлар сабаб бўлган:

– йиллик маоши 3 млн евродан кам;

– улкан мураббийлик тажрибаси;

– ёш эканлиги;

– Осиё ва Европа футболи борасида тушунчага эга эканлиги.

Эътиборлиси, бошқа мураббийлардан фарқли ўлароқ, Кападзе Хитой мураббийлиги учун ариза топширмаган. Аксинча, аввал ХФА у билан боғланиб, уни якуний номзодлар рўйхатига киритган.

Мураббий танлови Хитой терма жамоасининг кейинги тўрт йилдаги йўналишини белгилайди. Янги мураббий жамоани нафақат жаҳон чемпионати саралаш босқичига олиб боради, балки 2030 йилги жаҳон чемпионатига ҳам тайёрлайди.

Кападзе айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси сифатида фаолият юритади, бироқ унинг шартнома муддати тез орада якунланади. У ҳозирда ХФА таклифини жиддий кўриб чиқмоқда. Агар музокаралар муаммосиз давом этса, келаси ойдан бошлаб у расман ўз лавозимига киришиши кутилмоқда.

Аввалроқ Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Rating: +16   

Comments

+5   
20 sep 13:25:18
barselona7
Омадини берсин. Қолса ҳам кетса ҳам. Жаҳон чемпионатига бизни термани Кападзе олиб борадими Клопп олиб борадими ёки бошқасими гуруҳдан чиқиш имкониятимиз жуда ҳам кам очиғи. Дебютант жамоа сифатида тажриба оширамиз бори шу.
+5   
20 sep 12:55:04
Шуржи шахрисабз
Temur bor, tajribang oshadi. Moboda JCHda O'zbekiston yaxshi o'ynolmasa senga nisbatan bosim ko'payib ketadi.
+4   
20 sep 13:15:53
Davron Narziyev
Boraqolsin. Xitoyni Jchga olib chiqib, Osiyi chempionatida qilib o'z darajasini ko'rsatsin. Bizlar afsuslanibbyuraylik. Omad. Faqat tezroq
+3   
20 sep 14:42:49
Bek
Копа илтимос кетакогин узбекистонни ЖЧда жпломисан сани командада авторитетин йук ишонгин обруйини бир тийин кимасдан четролада уйнаб.юр
+3   
20 sep 14:27:05
Антикоррупционер
Reply to comment by barselona7
Омадини берсин. Қолса ҳам кетса ҳам. Жаҳон чемпионатига бизни термани Кападзе олиб борадими Клопп олиб борадими ёки бошқасими гуруҳдан чиқиш имкониятимиз жуда ҳам кам очиғи. Дебютант жамоа сифатида тажриба оширамиз бори шу.
Туппа -тугри! Русчасига айтганда, из говна шоколад не получится.
+3   
20 sep 13:40:19
TOMJIQ_OLOT
Темур, тезда борақол, билиминг ва тажрибангни ошади (агар шартнома таклиф қилишса албатта).
+3   
20 sep 13:32:25
Soccerland777
Ўзбекистон эмас, Хитой тж сида тажриба орттирсин.
+3   
20 sep 12:54:18
Elyor Maxmudov
Хитойга борсиней. Тажриба орттириб келади. Келажак учун яхши
+2   
20 sep 14:10:04
Abdusalom Mirzayev
Reply to comment by ABZALHUJA
Бирон Хитой матбуотида, Кападзени Хитой термасига номзодлар каторидалигини курмадим тугриси. Агар, журналистлар томонидан хакикатда Кападзе Хитой термасига номзодлар руйхатида буса, илтимсо, далил исботи билан кайси матбуотда курсатилганлигини илова килишса яхши буларди.
Пиар бўлса керак, мана мана кетиб қоламан, кетдим, биииир кетдиииим, иккиииии кетдиииим, икки ярииииим кетдииииим, чоракам уч кетдиииииим, ўнтаси кам уч кетдииииим бўлиб ётибдику.
+2   
20 sep 13:22:33
Real Madrid bu Qirollik Klubi
Хитойликларга сабр эканда.
+2   
20 sep 12:53:00
Baxtiyor Yuldashev
Terma jamoamizdan taklif olmasa alabata ketadi
+1   
20 sep 17:17:04
MENTAL!ST
Kopadzeni PIAR qilish aktsiyasi boshlandi! xD
+1   
20 sep 16:12:15
Bahrom Abdurahmonov
)) izohda link yozilsa "Мен championat.asia севаман" degan yozuv chiqar ekan. sohu.com/a/936702848_122078601 saytida xitoyliklarni "darakchi"sidagi maqola.
+1   
20 sep 15:32:55
Туйгун
Кападзе Хитойга кетгани узи учун хам яхши чунки Хитойга тоза ишлаш имконияти бор узимиздагидек таниш билиш йук ким муносиб булса ушани уйнатади
+1   
20 sep 15:06:37
TOMJIQ_OLOT
Темур Кападзедан юз чандон кучли, жуда тажрибали, ўнлаб совринлар ютган мураббийлар ҳам вақти келса жимгина кетган. Чунки, ўртада муддатли шартнома бор. Шартнома муддатини узайтириш фақат Иш берувчи (ЎФА Президенти) ваколатига киради. Кападзе бу лавозим бир умрга берилган деб уйлаяпти шекилли? Унақа эмасда энди ошна, кет дегандан кейин кетиш керакда ахир!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика