"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи
12 sep 14:40
News
"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи
Туриннинг "Ювентус" жамоаси раҳбарияти "Аталанта"дан нигериялик ҳужумчи Адемола Лукманни сафига қўшиб олмоқчи.
Туриннинг "Ювентус" жамоаси раҳбарияти "Аталанта"дан нигериялик ҳужумчи Адемола Лукманни сафига қўшиб олмоқчи.
"Tuttosport" хабарига кўра, Турин клуби вакиллари қишки трансфер ойнасида 27 ёшли нигериялик футболчининг трансфери борасида "Аталанта" билан музокара олиб боришга ҳаракат қилади. "Ювентус" Лукманни сербиялик ҳужумчи Душан Влаховичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Қайд этиш жоиз, бергамоликлар ёзда нигериялик футболчини Миланнинг "Интер" ва Мюнхеннинг "Бавария" жамоаларига қўйиб юбормаганди. Мутахассислар Лукманнинг трансфер қийматини 60 млн еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Адемола Лукман ўтган мавсум "Аталанта" таркибида Италия чемпионатида 31 ўйин ўтказиб, 15 та тўп киритган ҳамда 5 та голга ассистентлик қилган.
Link :
Source : Tuttosport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments