Latest news

00:28"Эльче" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:04"Барселона" — "Бетис". Рафинья, Ямал ва Олмо асосий таркибда  4 23:50"Арсенал" — "Тоттенхэм". Эдегор, Стерлинг ва Сон асосий таркибда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:34"Бавария" — "Хоффенхайм". Сане, Мюллер ва Кейн асосий таркибда  1 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  10 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  9 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  4 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  5 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  15 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  2

Кулмасдан, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда болалар футболини биргаликда уйғотамиз! News

Кулмасдан, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда болалар футболини биргаликда уйғотамиз!

КХДР - Ўзбекистон (4:2) ўйинидан кейин Қосимовда айб йўқлигини ёзиб, барчасини болалар футболидан бошлаш кераклиги ва пулим бўлса, бутун Республикани айланиб чиқиб, умумий ҳолат билан танишим лозимлигини айтган эдим.

Шунда кишилардан моддий ёрдам сўрадим. Фақат бир киши 100 000 сўм ташлаб кетган эди. У ҳам ўзим билан ўқиган курсдошим. Жуда кўпчилик мени мазах қилди, жуда кўпчилик. "МЕМ"ларим чиқди ҳар хил группаларда. 

Ўшанда жазирама иссиқ, чилла, рўза оғиз. Мен, операторимиз Зоир Турсунбоев ва дўстим, ҳам акам Камолиддин Алимов билан Сурхондарёга бордик. 100 000 сўмдан анчаси кетди.

Мени устимдан одамлар кулишаётган бир пайтда, бу ердаги ахволни кўриб йиғлагин келарди. Дилимга тугдим, шу вилоятда футболни уйғотишга. Ўз пайтида айнан шу вилоят футболчилари "Нефтчи"нинг шонли тарихини ёзишда катта ёрдам берган эди. Бу вилоятда туғма истеъдодлар кўп. Бу қуруқ гап эмас.

Бу вилоятга қилган сафаримдан кейин, бегона вилоятга қаратилаётган эътибор бойсунлик танишларимизда катта қизиқиш уйғотди. Шу қизиқиш туфайли ҳам Кико Зунига билан Бойсунга ташриф буюрдик. 

2006 йилда таваллуд топган ёш футболчини "Барселона"га таклиф қилиши, биз учун катта ютуқ. Бу таклиф пойтахт жамоаларидан эмас, дунё тан олинган клубга бўлиши икки ҳисса кайфиятимизни кўтаради.

Бир сафар мақоламда, Ўзбекистонда истеъдодлар кўп фақат маҳаллий мусобақаларни кўпайтириб, бизга скаутларни жалб қилишимиз кераклигини ёзгандим. Мамлакатга футбол скаути келмас экан, тарбияланувчиларимиз шу ерда қолиб кетаверади.

Тўғри, ҳали бу футболчи кўрикдан ўтмади, ҳали "Барселона" оладими, йўқми, у ҳам номаълум. Лекин бизнинг футболчилар чет элда ўйнай олишларини ўзи бир катта натижа. Барчаси қадамма-қадам бўлади. Биз ҳам бирданига осмонга сакраш ниятимиз йўқ. Шундай ҳамкорларни кўпайтирган ҳолда мақсадимизга албатта етишамиз.

"Best Sport Media" компаниясини очишдан ҳам мақсад шу. Осиёдаги энг зўр мусобақалар бир кун келиб қаерда деганда, барча Ўзбекистонда деб жавоб бериши керак. Бу 10 йилдан кейин бўладими, 20 йилдан кейин. Соғ саломат эканмиз, шу йўлдан қайтмаймиз!

"JFL Tashkent" фақат бойнинг боласи қатнашади деганлар ҳам адашади. Айнан шу болалар клубининг чет элдаги ҳамкорлари орқали мана шундай истеъдодларни чет элга чиқаришни бошлаймиз.

Бизга ишонганларга раҳмат! Фарзандингизни росмана футболчи бўлишини истасангиз, футболдан ташқари мактаб билимига ҳам катта аҳамият беринг! Бу жуда муҳим!

Нодирхўжа Юлдашев.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика