Latest news

07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  3 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  136 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  14 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4

"Сурхон" 29 мартгача қарзини тўлаши ҳақида огоҳлантирилди. Акс ҳолда, клуб Про лигага тушириб юборилади News

"Сурхон" 29 мартгача қарзини тўлаши ҳақида огоҳлантирилди. Акс ҳолда, клуб Про лигага тушириб юборилади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси "Сурхон" футбол клуби ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига мавжуд қарздорлик юзасидан ўзининг сўнгги хавотирини расман билдирди.

Аввалроқ Лига "Сурхон" футбол клубининг ишчи-ходимлар, футболчи ва мураббийлардан қарздорлиги масаласига тўхталиб ўтганди.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 январдаги "Surxon PFC" масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улушини "FC-Surhan" масъулияти чекланган жамиятига сотиш тўғрисида"ги 4-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги зиммасига "Surxon PFC" масъулияти чекланган жамиятининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан тезкор мустақил аудит текширувини ўтказиб, клубнинг аниқланган кредитор қарздорлигини 2023 йилнинг 10 январига қадар бартараф этилишини таъминлаш юклатилган бўлса-да, ҳозирги кунга қадар қарздорлик тўлиқ бартараф этилмади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор ижросини бажаришга киришгани, "Сурхон" футбол клубининг молиявий-хўжалик фаолияти тўлиқ ўрганилгани, футбол клубига тегишли қарздорликнинг ҳақиқий миқдорига аниқлик киритилгани Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига маълум. Шунга қарамай, қарздорлик ҳозирги кунга қадар сақланиб тургани Лигани хавотирга солади, дейилади хатда. 

Осиё футбол конфедерациясининг профессионал футбол клубларини лицензиялаш мезонларидан энг муҳими мавжуд қарздорликнинг бартараф этилганлиги ҳисобланади. Олдиндан тасдиқланган тақвим режага мувофиқ, Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш жараёни жорий йилнинг мартига қадар якунланиши керак эди. Кейинчалик ЎзПФЛ сўровига асосан мазкур жараён фақатгина Ўзбекистон учун 30 март кунига қадар узайтирилди.

Шундан келиб чиқиб, 29 мартга қадар "Сурхон" футбол клубининг собиқ футболчи ҳамда мураббийлари олдидаги қарздорлиги бартараф этилмаса, Осиё футбол конфедерациясининг AFC CLAS платформасида бу борада очилган қарздорлик бўйича бандлар ёпилмай қолади ҳамда клубнинг лицензиялашдан ўта олмаслигига сабаб бўлади. Агар "Сурхон" футбол клуби жорий йилги мавсумда Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш жараёнидан ўта олмаса, Суперлигада қайси ўринни эгаллашидан қатъи назар ўз фаолиятини келгуси мавсумда қуйи лигада давом эттириши "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 10.2-бандида ўз аксини топган.

⚡️ "Сурхон"нинг собиқ футболчилари "портлашди": Клуб фақат ФИФАдан қўрқадими? Нега Термиз клуби ҳамон қарзларини бермаяпти?

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика