Latest news

19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  0 19:40Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  4 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  0 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  5 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  14 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  11 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  11

"Коростиченконинг "Локомотив"га тайинланиши? Биздан ҳам Нагельсманн чиқишини истаймиз" - Тўлабек Акрамов News

"Коростиченконинг "Локомотив"га тайинланиши? Биздан ҳам Нагельсманн чиқишини истаймиз" - Тўлабек Акрамов

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси раҳбарияти ўтган мавсум якунлангач бир қатор ўзгаришларга қўл урди.

Жамоа билан бир мавсум фаолият олиб борган португалиялик Микаэль Секейра билан ҳамкорликни давом эттирмайдиган бўлди. Эндиликда унинг ўрнида ёш мураббий Денис Коростиченко фаолият олиб боради. Унга яқинда бутсаларини михга илган Акмал Шораҳмедов кўмаклашади. Таркиб ҳам нисбатан ёшартирилаётганини янги келаётган футболчилардан билиш қийин эмас. Мазкур мавзулар юзасидан "Локомотив" бош менежери Тўлабек Акрамовни суҳбатга чорладик. 

- Дастлаб мураббийлар штабидаги ўзгаришларга тўхталиб ўтсангиз. Бундай қарорга қандай қилиб қабул қилинди?

- Ҳаммаси оддий. Раҳбарият томонидан жамоани ёшартириш бўйича вазифа берилган эди. Микаэль Секейранинг кейинги мавсумда ишламаслиги аниқ бўлиб улгурганди. Унинг жамоада қолмаслиги ойдинлашгач ўзимиздан мураббий излашга киришдик. Якунда Денис Коростиченкога ишонч билдиришга қарор қилдик. Ушбу мураббий аввал Тимур Кападзе билан, кейин Микаэль Секейранинг ёнида етарлич тажриба тўплади. Тўғри мураббий - ёш. Лекин қачондир ёшларга ҳам имконият бериш керак-ку. Ҳазил қилиб айтганда, биздан ҳам Нагельсманн чиқишини истаймиз. Умид қиламанки, Коростиченко билдирилган ишончни оқлайди. Раҳбарият томонидан барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиламиз. 

- Микаэль Секейранинг кетиши нима билан боғлиқ? Балки мураббий ва клубнинг қарашлари бир-бирига тўғри келмадими?

- Унинг жамоамизни тарк этиши очиғини айтганда оилавий сабаблар билан боғлиқ. Чунки бир йил оиласидан узоқда яшади. Тошкентга оиласини олиб келишни истади, лекин ҳужжат билан муаммолар бўлди. Иккинчидан кичкина боласи бор эди.  

- Аввалги йилларга нисбатан клуб тайёр ва номдор футболчиларни эмас, кўпроқ ўсиш жараёнидаги футболчиларни қўшиб олмоқда...

- Жамоани анча ёшартирмоқдамиз. Асосий мақсадимиз уларни шакллантириб яқин 2 йилда чемпионлик учун курашадиган жамоага айлантириш. 

- Бу мавсум қишда хориж йиғин ўтказишга эҳтиёж сезилмадими?

- Ҳозир ўзимизда ҳам шароитлар яхши. Ёшларни энди шаклланмоқда. Тошкент ёки Туркия бунинг катта фарқи йўқ. Бу нарса бошимиздан ўтган. Ўзингиз ҳам кўряпсиз, йиғинларда кўп ёшлар кўрикдан ўтяпти. 

- Денис Коростиченкога охиригача имконият бериладими? Кўпинча натижа бўлмаса, мураббийни ишдан олиш ҳолатлари учрайди...

- Биз ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда бу қарорга келдик. Ёш таркиб ва ёш мураббийлар бирга ишлаб мустаҳкам жамоага айланади, деб ўйлайман.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика