Latest news

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли" News

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи Матиас Люкуикс қуръа маросимидан сўнг фикрлари билан бўлишди

- Аргентина терма жамоасининг яқинлашиб келаётган мундиалдаги мақсадлари қандай?

- Мусобақа биз учун омадли бўлишига ишонаман. Мундиалда яхши иштирок этиб финалга қадар етиб боришга ҳаракат қиламиз. Гуруҳдаги рақибларимиз анчагина кучли. Биз финал босқичига қадар курашамиз.

- Аргентина терма жамоа жамоаси сўнги икки Жаҳон чемпионатларида финалга қадар етиб борган. 2016 йили чемпионлик ва 2021 йили кумуш медаллари қўлга киритилган. Жамоангиз кетма-кет учинчи маротаба финалга чиқа оладими?

- Мақсадимиз яна бир маротаба финалда иштирок этиш. Литвада ўтказилган сўнги Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида аламли тарзда мағлуб бўлган эдик. Бу сафар ушбу натижани такрорламаймиз деган умиддаман. Бош совринни яна бир бор Аргентинага олиб кетиш учун боримизни берамиз.

- Ўзбекистон Аргентина билан қитъадош Парагвай терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олди. Парагвай терма жамоаси ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Парагвай анча тажрибали ва кучли терма жамоа деб ўйлайман. Ўзбекистон ҳам анча рақобатдош гуруҳдан жой олди.




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика