Клаас-Ян Хунтелаарнинг акаси Дортмунднинг "Боруссия" мухлисларига тош отганлиги учун ҳибсга олинди
14 apr 2016 18:38
News
Клаас-Ян Хунтелаарнинг акаси Дортмунднинг "Боруссия" мухлисларига тош отганлиги учун ҳибсга олинди
"Шальке-04" ҳужумчиси Клаас-Ян Хунтелаарнинг акаси ўтган ҳафтада ҳибсга олинди.
Ўша куни "Шальке" ва "Боруссия" ўртасида Германия чемпионати учрашуви бўлиб ўтди ва унда жамоалар очколарни бўлишиб олишди. Хунтелаар пенальтидан гол уришга муваффақ бўлди.
34 ёшли Ник Дортмунднинг "Боруссия" мухлисларига тош отганликда айбланмоқда. Учрашувдан сўнг "Шальке" мухлислари стадиондан чиқиб кетишга уринган дортмундликларнинг машинасини ўраб олишди. "Боруссия" ишқибозларига тош ва петардалар отишди ва уларнинг орасида Хунтелаарнинг акаси ҳам бор эди.
Безорининг укаси эса воқеага қуйидагича изоҳ берди
"Акам учрашувга келганди. У машинаси томон йўл олган "Боруссия" мухлисларига ҳужум қилди. Акам қилган хатосидан афсусда" - дейди Хунтелаар.
Ник Хунтелаарга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Link :
Source : Sport1
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments